UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт Янгиликлар

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт

Бугун Ўзбекистон кубогида ғолиб номига аниқлик киритилади.

Пахтакор

Одилжон Ҳамробеков - 28'

Ўзбекистон кубоги. 3-тур

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Тугади

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Ғолиб Ғайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шаҳзод Азмиддинов
28'  Одилжон Ҳамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Ҳамробеков
46'  Шаҳзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Турғунбоев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Раҳматов)
61'  Шаҳзод Акрамов
75'  Ғолиб Ғайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Ҳусайин Норчаев (Шоҳмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув ҳақида нималарни биламиз?

1. Бу клублар жорий мавсумда 4-бор тўқнаш келишади. Олдинги ўйинларнинг барчаси "шерлар" фойдасига ҳал бўлди:

6 март. "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Суперкубок)

10 март. "Насаф" 2:3 "Пахтакор" (Суперлига, 1-тур)

6 август. "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Суперлига, 14-тур)

2. Бу клубларнинг кубок доирасидаги 18-тўқнашуви. Олдинги ўйинларнинг 7 тасида "Пахтакор" зафар қучган, 5 та ўйинда "Насаф" ютган ва худди шунча дуранг (Тўплар нисбати — 27:19).

3. Шунингдек, "Насаф" 3-марта мусобақа финалида "Пахтакор" қаршисига чиқяпти. Олдинги ўйинлар пойтахт клубининг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якун топганди.

4. Бугунги ўйинни қуйидаги футболчилар дисквалификация туфайли ўтказиб юборади: "Насаф"дан Марко Станоевич ҳамда Жўрабек Маннонов, "Пахтакор"дан Драган Черан ва Шерзод Аъзамов.

5. Бундан ташқари Владимир Козак, Егор Кримец, Ҳусниддин Алиқулов ва Абдувоҳид Неъматов сингари ўйинчилар ҳам ўз жамоаларига ёрдам бера олишмайди (жароҳат).

6. "Динамо" стадиони 3-бор мамлакат кубоги финалига мезбонлик қилмоқда (1992 ва 2016 йилдан кейин). 

7. Питер Хюистра ҳозирча Рўзиқул Бердиев мағлуб қилолмаган мураббийлар қаторини тўлдириб турибди. "Аждарлар" устози 4-бор бу ишни уддалашга ҳаракат қилиб кўради. 

8. "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаевда тўппурарлар пойгасининг  якка пешқадамига айланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун у "шерлар" дарвозасига камида 1 бор йўл топиши керак. Айни пайтда Ҳусайн ҳамда "Бунёдкор" вингери Фарруҳ Икромовнинг ҳисобида 4 тадан гол бор.

Изоҳ: Агар саралаш босқич ўйинлари ҳам ҳисобга олинса, "Зомин" вакили Муҳаммад Одилов "бомбардир" бўларди (6).

9. Бугунги баҳс мамлакат кубогининг 29-финали ҳисобланади.

10. 17-финалида иштирок этаётган "Пахтакор" 14-бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. Бу борада "шерлар"нинг олдига тушадигани йўқ. 7-бор финалда ўйнаётган "Насаф" эса кубокни фақат 1 марта ютган (2015). Эҳтимолий ғалаба, "аждарлар"нинг "Нефтчи"га етиб олишини таъминлайди.

11. Аҳрол Рисқуллаев кубок финалини бошқарган 17-ҳакамга айланади.

1) Финал. "Динамо" тўладими?

2) 5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

3) Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

4) Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

5) Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди? 

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика