"Пахтакор" ва "Навбаҳор" Ҳожимат Эркиновни ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
22 июн 2023, 15:32
Бу ҳақда "Чемпионат" нашри хабар берди.

Манбага кўра, Эркиновга "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Динамо" Минскдан қизиқиш бор. 

"Эркиновда учта вариант бор, "Торпедо" унинг қарорини кутмоқда, у кейинги мавсумни оқ-қора либосда ўтказишига қарши эмас", – деди "Чемпионат" манбаси.

Москванинг "Торпедо" клуби 30 та учрашувда 13 очко жамғариб, РПЛ мусобақа жадвалида 16-ўринни эгаллади. Жамоа Россия Премьер-лигасида 3 та ғалаба, 4 та дуранг ва 23 та мағлубият қайд этди ва кейинги мавсумни МФЛда ўтказадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.com