UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  13 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  17 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  12 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)  39

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир Янгиликлар

"Пахтакор" учун бу гапларни эшитиш оғир

Кеча "Пахтакор" Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақасида 3-тур ўйинини ўтказди.

Ироқда "Ал Шорта" билан кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Мезбонлар бош мураббийи ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, "Ал Шорта" кўплаб вазиятларга эга бўлди ва тўп кирита олмади. 

"Бугун биз уч нафар ҳужумчи билан ўйнадик ва "Пахтакор" бизга ҳеч қандай хавф туғдира олмади, чунки уларнинг ўйин услубини тўлиқ ўрганиб чиққандик. Биз гол уриш учун "даҳшатли" имкониятларни қўлдан чиқардик. Бугун омад биз томонда эмаcди. Мен мураббийлик фаолиятимда бундай имкониятларни қўлдан чиқарган жамоани биринчи марта бошқараяпман", - деди "Ал Шорта" мураббийи Аҳмед Салаҳ.

Энди вазиятга "Пахтакор" томондан қарайдиган бўлсак, бундай гапларни эшитиш "Пахтакор" учун оғир деб ўйлайман. Чунки "Пахтакор" шу пайтгача Ироқ клубларини кўрдим демасди. Шонли "Пахтакор" даврида жамоа фақат Саудия клублари билан қийналарди, агар шунда ҳам рақиб "Ад Ҳилол" бўлса.


Ироқ жамоалари йирик ҳисобда ютқазиб қўймаслик учун ўйнарди, энди эса бунинг акси бўляпти. Кеча "Пахтакор" ютқазиб қўймаслик учун ўйнади. Ироқ жамоаси эса фақат ютишга ҳаракат қилди.

"Пахтакор" бунгача Ироқ клублари билан 8 бор беллашиб, шундан 5тасида ғалаба қозонганди. Жами ўйинлардаги тўплар нисбати ҳам чиройли бўлган: 14-5. Лекин ҳозир кўряпмизки, "Пахтакор" аввалгидек кучга эга эмас. Жамоанинг бу кетишда ҳатто кучли 8ликка кириши ҳам мураккаб бўлиб қолади.

Осиё чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси бу кетишда фақат Ғарб учун хизмат қилади. Биз эса "Муҳими - иштирок!" қабилидаги жамоаларга айланиб қоламиз. Чунки тан олайлик, Ғарб футболи биздан анча илгарилаб кетди. Клубларга тикилаётган катта пуллар, космик суммага харид қилинаётган легионерлар, чемпионатда томошабоплик ортаётгани - буларнинг бари халқаро ўйинларда ўз таъсирини кўрсатади.

Улар олдида биз ғарибмиз. Биз ўртамиёна савиядаги чемпионат билан улар билан тенгма-тенг ўйнай олмаймиз. Ҳартугул олдин Гейнрих, Одил Аҳмедовга ўхшаган креатив футболчилар бўларди, уларнинг ҳаракати эвазига кўп ўйинларда ғалаба қозонилгани ҳамон ёдимизда, ҳозирги "Пахтакор"да жамоани елкасида олиб юрадиган футболчи кўзга ташланмаяпти, Черанга келсак, умр ўтяпти. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика