UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Германия Кубогининг 1/2 финал баҳслари қачон ўтиши эълон қилинди  0 19:56Шота Арвеладзе билан катта интервью - Адебайор сўраган маблағ, Дердийокнинг "Пахтакор"даги маоши, Ван Гал ҳақида  1 19:55Кўпроғини кутгандик. "Кетмони учмаган" Аднан Янузай ҳақида  0 19:45“Бавария” собиқ устози “Боруссия Д”ни бошқариши мумкин  0 19:30Мбаппе “Ливерпуль” ҳақида гапирди  4 19:20Лаутаро Мартинес “Интер” билан шартномани узайтирмади, у “Барса”га ўтмоқчи  4 18:54Карикатура: "Бавария" яқин таъқибчиси бўлмиш "Боруссия"дан 7 очко илгарилаб кетди  1 18:31Дешам: "АПЛ ва Ла Лига пулни ўйлади"  5 18:10"Эвертон" Тодибо борасида "Барселона"га таклиф юборди  0 17:52К-Лига 2. "Сеул И-Лэнд" - "Аньянг" 0:2  1 17:51АПЛ клублари тўлақонли машғулотларни давом эттиришни бир овоздан қўллаб-қувватлашди  1 17:27Европадаги энг кучли чемпионат қайси? Бунга халқаро майдондаги натижалар ҳолисона жавоб беради  33 17:04Карикатура: 2 йил олдин "Реал" "Ливерпуль"ни мағлуб этган ҳолда, ЕЧЛ совринини қўлга киритган эди  16 16:38К-Лига 2. “Аньянг” 4-турга келиб ғалаба қозонди, Ғиёсов эса захирадан тушиб гол урди  3 16:19"Getty"дан 10та шедевр: 26 май  0

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди Янгиликлар

"Пахтакор" трансфер масаласи бўйича "Локомотив" ва "Навбаҳор" клубларини огоҳлантирди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида селекция ишларини бошлаб юборган.

Шу муносабат билан "Пахтакор" жамоаси Суперлигада иштирок этаётган баъзи футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан "Локомотив" мудофаа чизиғи вакили Анзур Исмоиловнинг амалдаги жамоаси билан шартномаси йил якунида ниҳоясига етиши муносабати билан "Пахтакор" футболчи билан музокараларга киришган. Бу ҳақда эса клуб "Локо"ни огоҳлантирган ва расмий хат юборган. Шунингдек, "Навбаҳор"да ўйнаётган россиялик футболчилар, Игорь Голбан ва Александр Касьян бўйича ҳам клуб қизиқиш билдирмоқда ва футболчилар билан музокараларга киришишдан олдин "Навбаҳор" клубига огоҳлантириш хати юборган.

Қайд этиш керакки, Голбан ва Касьяннинг ҳам амалдаги шартномаси ҳозирги клуби билан йил якунига қадар мўлжалланган. 

Катта эҳтимол "Пахтакор" клуби марказий ҳимоячилар Голбан ёки Исмоилов вариантидан бирини танлаши мумкин. Келаси мавсумда эса жамоани ҳозирги сербиялик ҳимоячиси, йил якунида шартномаси тугайдиган Марко Симич тарк этиш эҳтимоли юқори. "Пахтакор" эса мазкур футболчининг ўрнига захира излаш ҳаракатида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Навбаҳор"га огоҳлантириш хати юбормаганлиги айтилган ва кейинчалик амалга оширилган трансфер, яъни Азиз Турғунбоев бўйича машмашали жараён туфайли "Пахтакор" шартнома тузган футболчисини якунда қўлдан чиқарганди. Шу боисдан ҳам энди клуб футболчи билан музокараларга киришишган аввал амалдаги жамоасини огоҳлантириб қўймоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, футболчи амалдаги жамоаси билан тузган шартномаси тугашига 6 ойдан кам муддат қолганда бошқа клуб билан музокараларга киришиши ва янги жамоа билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг