UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари Янгиликлар

"Пахтакор" таркибида мамлакатнинг энг яхши футболчилари ва тўпурарлари

"Пахтакор" сафидаги ўйинлари билан мамлакатда энг яхши деб топилган футболчилар ва тўпурарлар тўғрисида маълумот тақдим этамиз.

СССР чемпионатида Биродар Абдураимов 1968 йил олий лигада (22 гол), 1972 йил эса биринчи лигада (34 гол) тўпурарликни қўлга киритган. 1982 йилги мавсумда Андрей Якубик 23 тўп киритган ҳолда олий лигада тўпурарга айланган.

Ўзбекистон чемпионати ўтказила бошлангандан бери "Пахтакор"дан энг кўп ўйинчилар юртимизда энг яхши футболчи деб топилган. Жами 8 бор йилнинг энг яхши футболчиси сифатида "Пахтакор" аъзоси эътироф этилган:
1992 йил - Валерий Кечинов
1993 йил - Миржалол Қосимов
1996 йил - Павел Бугало
1997 йил - Павел Бугало
1998 йил - Миржалол Қосимов
1999 йил - Андрей Акопянц
2002 йил - Александр Гейнрих
2009 йил - Одил Аҳмедов



1996 йил Павел Бугало ва 1999 йил Андрей Акопянц "Пахтакор" бирор совринга эга чиқмаса ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилгани уларнинг ўша мавсумни қанчалик ажойиб ўтказишганини исботлайди.

"Пахтакор"дан 6 мавсумда 7 нафар футболчи Ўзбекистон чемпионати тўпурарларига айланган. 1998 йил Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин 22тадан гол урган ҳолда биргаликда тўпурар бўлишган. Сўнгги беш йилдан учтасида "Пахтакор" аъзолари Суперлигада тўпурарга айлангани эътиборга молик ҳолат.
1992 йил - Валерий Кечинов (24 гол)
1998 йил - Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин (22 гол)
2005 йил - Анвар Солиев (29 гол)
2015 йил - Игорь Сергеев (24 гол)
2018 йил - Тиаго Безерра (17 гол)
2019 йил - Драган Черан (23 гол)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика