

Миодраг Радулович 2015-2019 йилларда ҳам Ливан терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган ва 37 та ўйинда 13 та ғалаба, 13 та дуранг ва 11 та мағлубият қайд этган.

Ливан терма жамоаси 12 январда старт оладиган Осиё Кубоги мусобақаси "А" гуруҳидан жой олган. Ливанликлар гуруҳда Қатар, Хитой ва Тожикистон билан ўйнашади.
Маълумот ўрнида, Радулович 2010 йилда "Пахтакор" бош мураббийи бўлган.



