UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  16 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40

"Пахтакор" сафида бугун аргентиналик футболчи майдонга тушади Янгиликлар

"Пахтакор" сафида бугун аргентиналик футболчи майдонга тушади

Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган “Пахтакор” жамоаси, бугун Россия премьер-лигаси вакили ҳисобланган “Краснодар” клубига қарши майдонга тушади.

Ўйин Белекдаги "Корнелия Даймонд" меҳмонхонаси қошидаги футбол майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашув бошланиш вақти 20:30 (Тошкент вақти). Жамоамиз таркибидаги жароҳат олган футболчилар йуқ. Барча ўйинчиларимиз жиддий рақиб билан бўладиган назорат ўйинига тайёр ҳолатдалар.Рақибга тўхталадиган бўлсак “Краснодар” клуби 2008 йилда ташкил топган бўлиб, Россия премьер-лигаси 2013/2014 йилги мавсуми 19-туридан сўнг, 33 очко билан турнир жадвалида 6 ўринда бормоқда. Таъкидлаш лозимки, “Краснодар” сафида Ўзбек футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Николай Марков тўп суради. Жамоа бош мураббийи Олег Кононов.

Бугунги учрашувда “Пахтакор” мураббийлар штаби жамоада кўрикдан ўтаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи аргентиналик Матиас Норберто Фернандесни ўйинини кузатиш имкониятига эга бўладилар. Агар футболчи мураббийларга мақул келса, Ўзбекистон чемпионатида биринчи аргентиналик легионер пайдо бўлиши имконияти йўқ эмас.

Исми: Matias Norberto Fernandez

Туғилган йили: 05/07/1994

Амплуаси:Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Олдинги жамоаси:Club Social y Deportivo Defensa y Justicia (2009 – 2014)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика