UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  8 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   26 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  2 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  7 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  15 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  61 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  32 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  61 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  26 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  813

"Пахтакор" сафарда "Шўртан"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" сафарда "Шўртан"ни мағлуб этди

Иккинчи турнинг кечиктирилган учрашувида "Шўртан"ни 2:1 ҳисобида енгган "Пахтакор" учинчи ўринга кўтарилди.
Ғузордаги беллашувда Мурод Исмоилов деярли оптимал таркибдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ҳужум чизиғида бу сафар Абдухолиқовни танлаган мураббийимиз ўнг қанот ярим ҳимоясида Махситалиевни майдонга туширди. Мезбонлар устози Зоир тўрақулов ҳам ёш футболчиларга эътибор қаратаётганини таъкидлаш жоиз. Дастлабки дақиқаларда устунлик жамаомиз тарафида бўлди. Бунинг натижасида Қиличев Искандеровнинг тўп оширишидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Абдухолиқовнинг ҳаракатидан сўнг Махситалиев ўзини кўрсатди. Шу тариқа ҳисобни 0:2га етказган футболчиларимиз биринчи таймни хотиржам якунлашди.

Танаффусдан сўнг мезбонлар фаолроқ ҳаракат қила бошлашди. Бунинг самараси ўлароқ бўлим ўрталарида Абибуллаев ҳисобни қисқартирди. Шундан кейин "Шўртан" мувозанатни тиклаш умидида кескин ҳужумлар уюштиришга ўтди. Лобанов ва ҳимоячилар бехато ўйнаб, бунга йўл қўйишмади. Ғузорда муҳим уч очкога эришган "Пахтакор" 16 очко билан учинчи ўринга кўтарилиб олди.


«Шўртан» (Ғузор) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:2 (0:2)


21 май. Ғузор. “Ғузор” стадиони.

Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Н.Мешков. 

Голлар: Қиличев, 4 - 0:1. Махситалиев, 18 - 0:2. Абибуллаев, 68 - 1:2.

«Шўртан»: Корнейчук, Алиқулов, Омонов, Соломин (Жумабоев, 58), Жўрабоев, Абибуллаев, Отахонов, Востриков, Раупов, Каримов, Тўраев (Фоменко, 72).

«Пахтакор»: Лобанов, Мерзляков, Исматуллаев, Миладинович, Ҳошимов, Махарадзе, Козак, Қиличев (Шарофетдинов, 60), Махситалиев, Искандеров, Абдухолиқов (Сергеев, 78).

Огоҳлантиришлар: Отахонов, 8. Соломин, 10. Миладинович, 62.

Назоратчи: Р.Серазетдинов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика