"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик"
28 янв 2014 13:05
Янгиликлар
"Пахтакор": Рақибимиз "Нефтехимик"
Анталияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" эртага биринчи назорат баҳсида майдонга тушади.
29 январь куни "Нефтехимик" билан учрашув бўлиб ўтади. Нижнекамск шаҳрида 1991 йил ташкил этилган клуб айни пайтда Россия миллий футбол лигасида иштирок этади. Мавсумнинг биринчи қисмини бу жамоа 18-ўринда якунлаган. Бош мураббий сифатида Рустем Хузин ишлаб келмоқда. Вагиз Галиулин ва Даврон Мирзаев сингари ўзбекистонлик футболчилар яқингача "Нефтехимик" сафида фаолият юритишганди. Нижнекамск шаҳри клуби бундан аввалги назорат ўйинида "Факел"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Жамоамиз эса "Папиллон" меҳмонхонасига қарашли майдонда машғулотлар ўтказишда давом этяпти. Жамоа менежери Самвел Бабаян ва мураббийлар штаби бошчилигида футболчилар жисмоний имкониятларни ошириш билан бирга энди ҳафталик ўйинлар ритмига тушишга ҳаракат қилишади. "Пахтакор" ва "Нефтехимик" жамоалари ўртасидаги назорат баҳси 29 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар