UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   5 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  2 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  13 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  6 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  37 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  5 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  4 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  35

"Пахтакор" қишки танаффусда қандай ўзгарди: йиғинларда бирорта ғалаба йўқ Янгиликлар

"Пахтакор" қишки танаффусда қандай ўзгарди: йиғинларда бирорта ғалаба йўқ

Тез орада Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. Championat.asia шу муносабат билан ҳар бир клуб ҳақида, аниқроғи, улар қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот бериб боради.

Бу ишни амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан бошлаймиз. 

Таркиб ва трансферлар

Навбатдаги чемпионликдан сўнг "Пахтакор" ўз таркибини тубдан янгилашни бошлади. "Шерлар"нинг муваффақиятларида катта роль ўйнаган кўплаб тажрибали футболчилар жамоани тарк этишди. Улар орасида:

Санжар Қувватов;

Элдор Суюнов;

Шерзод Аъзамов;

Достон Турсунов;

Фарруҳ Сайфиев;

Одилжон Ҳамробеков;

Азиз Турғунбоэв;

Ҳожимат Эркинов.

Шунингдек, Мэттью Стинворден, Пшемислав Банашак ва Муҳаммадали Ўринбоев ҳам "Пахтакор"ни тарк этишди. Ўринбоев ижара асосида "Брентфорд"нинг иккинчи жамоасига ўтди. Қолаверса, ўтган йили "Энергетик-БГУ" жамоасида ижарада ҳаракат қилган Рустам Турдимуродов яқинда "Андижон" таркибига қўшилди. 



"Пахтакор" учун катта йўқотишлар Сайфиев, Ҳамробеков, Турғунбоев ва Эркиновнинг кетишидир. Улар ўтган йили асосий ўйинчилар эди.

Трансферлар ҳам кўп эмас. Булар асосан ижарадан қайтган ёш футболчилар: Диёр Ортиқбоев, Абубакир Ашуров ва Аббос Эргашбоев. Дониёр Абдуманнопов ва Умар Адҳамзода. Абдурауф Бўриев ҳам "Пахтакор" футболчисига айланди, аммо дарҳол "Олимпик" сафига қўшилди – у ерда камида ёзгача ижарада ўйнайди.



Умуман олганда, "Пахтакор" ҳозирда таркибнинг ўртача ёши бўйича "Олимпик"дан кейин иккинчи ўринда (Transfermarkt маълумотларига кўра, 21,1 ва 22,5 ёш). Жамоада ҳозирда юқори савияда ўйнаш учун етарли тажрибага эга етти нафар футболчи бор: Черан (36 ёш), Собирхўжаев (29), Ҳамдамов (27), Алижонов (26), Павлюченко (26), Адҳамзода (25) ва Саитов (25). Қолган барча футболчилар 23 ёш ва ундан кичик. Улар орасида юқори савияда ўйнаш бўйича яхши тажрибага эга бўлганлар (масалан, Абдуманнопов, Холматов, Ҳамралиев) ҳам, яқинда катталар футболига ўтганлар ҳам (Абдумажидов, Мерк, Ашуров, Асқаров) бор.



Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари натижалари

"Пахтакор" мавсумга тайёргарликни Қибрайдаги базасида бошлаб, сўнг Туркияга йўл олди. 1 февраль куни жамоа қисқа муддатга Тошкентга қайтиб, кейин яна Анталияга учиб кетди.

"Пахтакор" йиғинда жами саккизта ўйин ўтказди:

21 январь | "Пахтакор" – "Тузла Сити" (Босния ва Герцеговина) – 1:1

Гол: Ҳамдамов.

25 январь | "Пахтакор" – "Александрия" (Украина) – 1:1

Гол: Эргашбоев.

30 январь | "Пахтакор" – "Динамо" Киев (Украина) – 1:5

Гол: Адҳамзода.

7 февраль | "Пахтакор" – "Колос" (Украина) – 2:2

Голлар: Ҳамралиев, Саиднуруллаев.

10 февраль | "Пахтакор" – "Атирау" (Қозоғистон) – 0:2

14 февраль | "Пахтакор" – "Пюник" (Арманистон) – 1:1

Гол: Саиднуруллаев.

19 февраль | "Пахтакор" – РФШ (Латвия) – 0:2

20 февраль | "Пахтакор" – "Петрокуб" (Молдова) – 2:3

Голлар: Усмонов, Мерк.

Шу тариқа, "Пахтакор" йиғинда бирорта ғалабага эришмади. Максим Шацких шогирдлари саккизта ўйинда тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча марта мағлуб бўлди.

"Пахтакор" йиғинида шов-шувли "арвоҳ учрашув" ҳам бўлиб ўтди. 12 февраль куни "шерлар" "Ворскла"га қарши майдонга тушди, бир неча кун давомида бу ўйин ҳақида маълумот йўқ эди. Бироқ Украина клуби бу учрашув ҳақида хабар берди, натижа ахборот сайтлари бўйлаб тарқалди ва охир-оқибат Ўзбекистонга "учиб келди". Ўша учрашувда "Ворскла" "Пахтакор"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса-да, Украина томони амалдаги мамлакат чемпиони сафида ёшлар таркиби майдонга туширилганини кўрсатиб ўтмаган.

"Ворскла" ўртоқлик ўйини ўтказиш илтимоси билан "Пахтакор"га мурожаат қилди. "Шерлар" асосий таркиб билан ўйнашдан бош тортди, аммо украиналикларга ёшлар жамоаси билан спарринг ўйин таклиф қилинди. Ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилиши керак эди. Клублар учрашув ҳақидаги маълумотларни эълон қилмасликка ва албатта ўйиндан видеони чоп этмасликка келишиб олдилар. "Ворскла" келишувни бузди, бироқ ўз пресс-релизида "Пахтакор" таркиби ҳақидаги маълумотни очиқламади.


Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

Декабрь ойи охирида, 2023 йилги мавсум якунида дарвозабонлар устози Денис Иванков "Пахтакор"ни тарк этгани маълум бўлди. Унинг ўрнига клубга машҳур собиқ дарвозабон Павел Бугало келди. Айнан у энди "Пахтакор"да дарвозабонларни тайёрлашга масъул.

Клуб раҳбарияти ва асосий жамоа мураббийлар штабида бошқа ўзгаришлар йўқ. Эътиборга олишимиз мумкин бўлган ягона нарса – "шерлар" таркибида узоқ вақт болалар ва ўсмирлар жамоаларида ишлаган мураббий Дмитрий Аннинг "Пахтакор"дан кетиши. У асосий жамоа билан бевосита шуғулланмаган, лекин кўплаб ўйинчиларни тайёрлаган. У "Навбаҳор"га ишга ўтди.


Бошқа маълумотлар

"Пахтакор" техник ҳомийси ўзгарди. Эндиликда "шерлар" учун форма ва экириповкалар Adidas томонидан тайёрланади. "Пахтакор" бунгача немис компанияси билан узоқ вақт ҳамкорлик қилган, ўтган мавсумда Puma билан ҳамкорлик қилганди. Бироқ бундай ҳамкорлик фақат бир йил давом этди. Айтиш мумкинки, эски танишлар яна бирлашишди – "Пахтакор" ва Adidas.



"Пахтакор" президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида ўтган йилнинг кузида жамоада қандай "саботаж" содир бўлгани ҳақида гапирди. 

"Беш-олти нафар катта ёшли футболчи саботаж қилди. Менимча, улар чемпионликдан чарчаган. Кейин мен клубдан кетишимни айтдим. Шундан сўнг уйимга 200 га яқин мухлислар келиб, қолишимни сўрашди. Мен уларга: "Яхши, лекин ҳаммаси мен айтганимдек бўлади", дедим. Шу куни Максим Шацких ва Диёр Холматовни хонамга таклиф қилдим. Мен Шацкихга кейинги ўйинда Холматов сардор бўлиши кераклигини, катта ёшли футболчилар ва уларнинг оила аъзолари буни трибунадан томоша қилишларини айтдим. Орадан 3 кун ўтиб Диёр сардорлик боғичини тақиб ўйинга тушди. Таркибимизда бошқа ёш футболчилар ҳам бор эди. Ўшанда "Турон"ни (3:0), кейинги турда "Бухоро"ни (1:0) мағлуб этгандик. Шундан сўнг мен катта ёшли футболчиларни чақириб, уларга: "Кўрдингизми? Биз сизсиз ҳам ўйнай оламиз", дедим. Кейин улар ўзларига келишди ва жамоа якунда чемпион бўлди", – деди Ортиқхўжаев.


"Пахтакор"нинг тахминий таркиби

Катта эҳтимол билан дастлабки турларда "шерлар" таркиби шундай бўлади:

Павлюченко, Саитов, Пазилдинов, Абдумажидов, Ортиқбоев, Адҳамзода, Асқаров, Собирхўжаев, Холматов, Саиднуруллаев, Абдуманнопов (5-3-2).

Шахзод Азмиддиновни "Пахтакор" ҳимоясида узоқ вақт кўрмаймиз (у апрель-май ойларидан эртароқ сафга қайтмайди). Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳам ўйнай олмайди, лекин у Азмиддиновдан олдин қайтиши керак. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов ҳали 100 фоиз тайёр эмас.

Йиғинда Максим Шацких ҳужумда ёш Саидумар Саиднуруллаевга кўп таянди. Балки уни янги мавсумда "Пахтакор"да бир неча бор кўрармиз. "Шерлар" сафида Саиднуруллаевдан ташқари икки нафар соф ҳужумчи бор (Черан ва Холдорхонов), шу боис Шацкихжа ҳар қандай ҳолатда ҳам танлов кам. Улардан ташқари гарчи позицияси бўйича вингер бўлса-да, Дониёр Абдуманнопов ҳам ҳужум марказида ўйнай олади.

Умуман олганда, "Пахтакор"нинг 2024 йилги мавсум учун таркиби жуда ноодатий ва ёш кўринишда бўлади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+12   
27 фев 20:44:11
Usmonov Umid
Ха Пахтакор таркиби узгарди лиганерлар деярди йук м химоя жудаям ёш тажрибасиз лекин борига ушкур киламиз умид киламиз болла жон бериб уйнашади бирига ушкур.
+10   
27 фев 19:37:12
Erkakcha gap
Milan vs Chelse фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Супер лигада колиш учун курашар эканда ОЧЛда бу йил яна шарманда килади. Шунака ниятларинг бор экан нима килардиларинг чемпион булиб ундан кура Навбахорга бермийдими ОЧЛда муносиброк катнашар эди.
Eplasa champion bo'midimi o'zini uyida bir vagon muhlislariyu, boshqasi bilan chichib qo'ymasdan. Nima qilish kere yana. Shu champion bob bo'lamiz bizayam shula nima qisa qililik deb Paxtakor kotini artgan qog'ozi maqtab yurmasdan harakat qilish kere futbol o'ynash kere
+9   
27 фев 20:29:08
Pakhtakor
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоа бошлиғи сафсатабоз-популист. Стадион хам,академия хам булмайди. Гапни қаранг -"200та мухлис уйимга келди" эмуш))) Стадионга 200та бормаган бунинг уйига борадими? Яна "илтимос қолинг" деб боришганмуш))))) Катта ёшлик футболчилар "чемпионликдан чарчаган" эмуш,чемпионлик аниқ-тиниқ "буйруқ" орқали эришилаётгани хаммага ойдек равшан. Футболга умуман тушунмайди бу одам лекин узини дахо қилиб курсатмоқчи. Диёр Холматовни сардор қилиб Турон ва Бухорони ютишганмуш)))) Айниқса Бухорони "хақиқий" мардонавор футбол курсатиб ютишди))))
Яна канча гапирилади шу у́йин? Гапирамиз десак Навбахор- Кизилкум (2022йил), Су́гдиёна - Пахтакор2-2 (2022) у́йинлари хам бор
+8   
27 фев 20:05:28
Дилмуроджон
Hammasi yahshilikka Pahkorga faqpat azgina qiyin bo'lapdi
+7   
27 фев 19:49:21
Izzatillo89!
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жамоа бошлиғи сафсатабоз-популист. Стадион хам,академия хам булмайди. Гапни қаранг -"200та мухлис уйимга келди" эмуш))) Стадионга 200та бормаган бунинг уйига борадими? Яна "илтимос қолинг" деб боришганмуш))))) Катта ёшлик футболчилар "чемпионликдан чарчаган" эмуш,чемпионлик аниқ-тиниқ "буйруқ" орқали эришилаётгани хаммага ойдек равшан. Футболга умуман тушунмайди бу одам лекин узини дахо қилиб курсатмоқчи. Диёр Холматовни сардор қилиб Турон ва Бухорони ютишганмуш)))) Айниқса Бухорони "хақиқий" мардонавор футбол курсатиб ютишди))))
Ўша сафсатабоз пул сарфлаяпти қўлиздан келса сиз ўша 200 миллиардни сарфланг роналдо ва месси уйимга ялиниб келди десез хам ишонорамиз. Қўлизда биь ўлмайди миллиард сарф қилятканларга гап отасиз.
+5   
27 фев 21:31:44
JOKER 10
Шахсий фикрим Пахтакор биринчи маротаба бу холатга тушаётгани йўқ, пулсиз хам, ёшлар билан хам чемпион бўлган жамоа. Энг мухуми жамоада Бренд ва Чемпионлик қони бор !!!
+5   
27 фев 20:50:43
Бектошев
Пахтакор ни хозирги холатига хурсанд бўлишга шишилманглар яна 2, 3 йилда хамма жамоа шу холатга тушади.
+5   
27 фев 19:40:48
Erkakcha gap
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Диёр Холматов бу жамоадан зудлик билан кетиши керак. Сабаби, Холматовни даражасидаги жамоа эмас бу.
Xolmatovam oydan tushmagan shu siz darajasimas degan jamoani tarbiyalanuvchisi anqqisa. Keyingi masala Xolmatovi kallasi bor o'zi uchun eng yaxshi ishi qildi. Sabr qisek ko'ramiz ketadigan hali
+4   
27 фев 21:45:03
Pakhtakor
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ока узиззи алдамен. Хамма ёқ показухалигини узизам жуда яхши биласиз.
У́тган йилги намангандаги Навбахор-Пахтакор у́йини хам паказухамиди?
+3   
28 фев 00:05:34
Футбол оддий уйин
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Диёр Холматов бу жамоадан зудлик билан кетиши керак. Сабаби, Холматовни даражасидаги жамоа эмас бу.
Марфуша нега ғам чекасан.
+3   
27 фев 21:57:57
Pakhtakor
Liverol Motor Oil фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Олдин Пахтакор стадиони тулиб-тошарди. Кейин 15 та фан-клуб аъзосидан бошқа хеч ким бормай қуйди. Жамоа Шодиевларга утгач стадион секин-аста яна тула бошлади. Хозир эса яна 15 нафар фан клубчига қолиб кетди. Нимага шунақа?
Охирги марта качон Пахтакор ни стадионига боргансиз? Пахтакор ни у́йинини телевизордан ку́п олиб беришади. Асосий камералар 33 ва 37 секторлаони тепасига ку́йилган. Табийки у секторда у́тирганлар камера га тушишмиди. Сиз 15 та деб ноту́гри гапирвоссиз ва тухмат кивоссиз.
+3   
27 фев 21:38:38
Бектошев
Azizjon Abrorov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бу йили супрерлигамиз гитлер капут булади
Капут бўлди деган вақтлар кўп бўлган, Аввал Бунёдкор чиқди, Кейин Локоматив бир харакат қилди, мана ўзлари капут бўлди, аслида пулга қурилганлар тезроқ капут бўляпти
+3   
27 фев 19:50:25
Izzatillo89!
Baxrullo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тренирни узгартириш кере, Шацких тренермас.
Нима ўзгаради. Куф суф қилиб кучайтирворадими бошқаси
+3   
27 фев 19:38:39
Ота макон
Тренирни тинч куйинглар. Шацких чемпион килаётган булса.(((
+3   
27 фев 19:21:06
Milan vs Chelse
Супер лигада колиш учун курашар эканда ОЧЛда бу йил яна шарманда килади. Шунака ниятларинг бор экан нима килардиларинг чемпион булиб ундан кура Навбахорга бермийдими ОЧЛда муносиброк катнашар эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика