Ўзбек футболи тарихида илк бор АПЛга футболчи трансфер қилинди
31 янв 2024 19:51
Янгиликлар
Ўзбек футболи тарихида илк бор АПЛга футболчи трансфер қилинди
"Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди!
"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
Шу тариқа, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган "Пахтакор" академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган", – дейилади "шерлар" хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар