"Андижон" U-20 жаҳон чемпионати иштирокчисини таркибга қўшиб олди
22 фев 2024 21:25
Янгиликлар
"Андижон" U-20 жаҳон чемпионати иштирокчисини таркибга қўшиб олди
"Андижон" клуби навбатдаги трансферни амалга оширди.
Водий жамоаси "Пахтакор" тарбияланувчиси Рустам Турдимуродов билан шартнома имзолади.
Рустам Турдимуродов 2004 йилнинг 4 апрель куни таваллуд топган. Ҳужумчи “Пахтакор” клубида тўп сурган. Унинг охирги жамоаси эса Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби ҳисобланади.
Шунингдек, Турдимуродов бир қанча ёш тоифаларидаги терма жамоаларимизда ҳам ўйнаган. Ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар