UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади Янгиликлар

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади

Голландиялик мутахассис "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу кунгача жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган голландиялик мутахассис Питер Хюистра энди "Пахтакор" бош мураббийига айланди. У Шота Арвеладзе билан мураббийлар штабида бирга фаолият юритиб келаётганди. Охирги йилларда шакллантирилган ҳужумкор, чиройли ва мухлисларга маъқул келадиган футбол фалсафасига асосланган ўйин услубини янада яхшилаб боришга уриниш шу тариқа давом эттирилади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилиб, беш марта чемпионликка эришгани билан машҳур. Шунингдек, Питер "Гронинген", "Вендам", "Твенте", "Санфречче Хиросима", "Льерс" ва "Розендал" каби клубларда ўйнган. Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоаси таркибида 1988-91 йилларда 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Гронинген" ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс" ва "Аякс" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин «Аякс» ёшлар жамоаси, «Гронинген», «Де Граафсхап» клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.

2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келди ва жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди. Эндиликда Питер бош мураббий лавозимида фаолиятини давом эттиради. Унга жамоамиз билан совринларни қўлга киритишда давом этишини тилаймиз!", - деб ёзади "Пахтакор" клуби расмий сайти. 

championat.asia сайти олдинроқ Питер Хюистра бош мураббий бўлиши ҳақида хабар берганди.



Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика