UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912" Янгиликлар

"Пахтакор": Ўзбекистон Кубоги. Нимчорак финалдаги рақиб "Қўқон-1912"

10 май куни Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" бу сафар биринчи лиганинг шарқий минтақасида пешқадамлик қилаётган "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлади. Олий лигага чиқишни олдига асосий мақсад қилиб қўйган қўқонликлар ҳозирча мағлубиятсиз одимлашмоқда. Кубокнинг аввалги босқичида бу жамоа "Нефтчи"дан пенальтилар сериясида устун келганди.

Мавсумни Тоҳир Кападзе қўл остида бошлаган "Қўқон-1912"га бир неча ҳафта олдин Рустам Абдуллаев бош мураббий этиб тайинланди. Жамоа таркибида Андрей Бакланов, Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Хуршид Узоқбоев, Нодир Қўзибоев, Али Йўлдошев, Азиз Тўхтабоев сингари олий лигада ўзларини кўрсатган футболчилар бор.

Шу пайтга қадар жамоалар кубок баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. Олий лигадаги 18 учрашувнинг 11тасида "Пахтакор", 5тасида "Қўқон-1912" зафар қучган. 2 ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 53 бор, рақиб 30 марта тўп киритган. Охирги марта 2003 йилда олий лигада ўйинлар бўлиб ўтган. Ўшанда жамоалар ўз майдонларида зафар қучган. Тошкентда 5:1, Қўқонда 3:2 ҳисоби кузатилган.

Ушбу жуфтликда ўзбек футболининг илк ташкил топган жамоаси ва энг совриндор жамоаси баҳс олиб боради. 10 май, шанба куни Қўқон шаҳридаги марказий стадиондаги учрашув соат 17:00да бошланади.


«ҚЎҚОН-1912» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Файзулло Ҳасанов (Наманган), Раҳим Ғофуров (Наманган), Рустам Толибжонов (Қўқон).

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика