UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  146 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Пахтакор" ўз уйида "Машъал"ни енгди Янгиликлар

"Пахтакор" ўз уйида "Машъал"ни енгди

Олий лига 13-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Машъал" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) 3:1
19 июнь 2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Станислав Андреев 27, - 1:0 (Кахи Махарадзе). Зафар Тўраев 55, - 1:1 (Микита Букаткин). Кахи Махарадзе 56, - 2:1. Станислав Андреев 63, - 3:1 (Игорь Сергеев)
«Пахтакор»: 12.Александр Лобанов, 2.Eгор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе (c), 8.Шерзод Каримов (15.Жавоҳир Соҳибов, 48), 11.Игорь Сергеев (18.Баҳодир Пардаев, 67), 23.Александр Мерзляков, 4.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (10.Жамшид Искандаров, 77), 29.Владимир Козак.
Захира: 1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 9.Жалолиддин Машарипов, 20.Анвар Солиев.

«Машъал»: 1.Санжар Қувватов, 20.Шерзод Файзиев (c), 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 18.Аббос Шодмонов, 4.Иқболжон Бобохонов, 13.Шаҳзод Шайманов, 90.Зафар Тўраев (16.Холмурод Холмуродов, 72), 55.Микита Букаткин (77.Достон Абдураҳмонов, 89), 10.Жамшид Хасанов (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 70), 27.Владислав Иванов, 70.Шоҳруҳ Достонов.
Захира: 30.Ботир Носиров, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 88.Қаҳрамон Баҳодиров, 8.Аббос Омонов,

Огоҳлантиришлар: Иқбол Бобохонов 38, Жаҳонгир Жиямуродов 69, Ихтиёр Тошпўлатов 73.

                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув якунланди. "Пахтакор" ўз уйида "Машъал"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

90. Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди
 
89. Ўзгариш. "Машъал". Микита Букаткин ўрнига Достон Абдураҳмонов тушди

85. "Машъал" ҳисобни қисқартиришга уринмоқда ва ҳужумлар қилмоқда

80. Ўйин темпи у қадар юқори эмас

77. Ўзгариш. "Пахтакор". Станислав Андреев ўрнига Жамшид Искандеров тушди

74. Андреев жарима тўпини амалга оширди. Тўпни Қувватов қайтарди

72. Ўзгариш. "Машъал". Зафар Тўраев ўрнига Холмурод Холмуродов тушди

70. Ўзгариш. "Машъал". Жамшид Ҳасанов ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов тушди

69. Огоҳлантириш. "Машъал". Жаҳонгир Жиямуродов

67. Ўзгариш. "Пахтакор". Игорь Сергеев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

65. Сергеевнинг пасидан сўнг Андреев жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп ҳимоячилардан бирига тегиб дарвозага кириб кетди - 3:1

63. ГОООООООООООООЛ! 3:1. Станислав Андреев

60. Достоновнинг зарбасини Лобанов ушлаб олди

58. Махарадзе Файзиевнинг хатосидан сўнг гол уриши мумкин эди. У зарба бера олмади

56. Жарима тўпидан сўнг яна Қувватов тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, Кахи ўзига келган тўпни осонгина дарвозага йўллади - 2:1

56. ГОООООООООООООООЛ! 2:1. Кахи Махарадзе

55. Ўнг қанотдан Букаткин тўпни жарима майдони ёнига узатди, Зафар Тўраев чап оёқда кучли зарба билан супер гол урди - 1:1.

55. ГООООООООООООООЛ! 1:1 Зафар Тўраев!

54. ЗАРБАААА! Андреев жарима тўпини амалга оширди, Қувватов тўпни қайтариб қўлидан чиқариб юборди, Ораховац яқин масофадан устунни нишонга олди, Махарадзенинг зарбаси нишонга етиб бормади

50. "Пахтакор"нинг ҳужуми, Мерзляков, Махарадзе фаол ўйнашди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришди

48. Ўзгариш. "Пахтакор". Шерзод Каримов ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди

47. "Машъал" футболчилари иккинчи бўлимни ҳужумкор тарзда бошлашди

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Дастлабки бўлим тугади

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

42. Кримец ва Тўраев тўқнашиб кетишди. Ўйинда тўхталиш юзага келди

41. Андреев ноаниқ зарба берди

38. Огоҳлантириш. "Машъал". Иқбол Бобохонов

32. "Пахтакор" катта куч билан ҳужум қилмоқда, "Машъал" эса қарши ҳужумда ўйнамоқда

28. Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми, Мерзляков-Махарадзе-Андреев комбинациясини Стас аниқ якунлади - 1:0

28. ГОООООЛ! 1:0 Станислав Андреев

22. Акбар Исматуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси йўлига Букаткин тўғаноқ бўлди

17. Зафар Тўраевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

12. Жарима тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишга эришишди.

11. Букаткин Махарадзени жарима майдони ёнида йиқитди.

8. "Машъал"нинг қарши ҳужумини Лобанов қайтарди. Жавоб ҳужумида Шерзод Каримовнинг кучсиз зарбасини Қувватов эгаллаб олди

6.ЗАРБААА! Мерзляков чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Махарадзенинг боши билан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди

2.ЗАРБАААА! УСТУН! Шохрух Достоновнинг кучли зарбаси устунга тегиб майдонни тарк этди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 19:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика