UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди Янгиликлар

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди

Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, мавсум тугашига 3 тур қолганида "Пахтакор" бу йил совриндорлар қаторига кира олмаслиги ойдинлашди. Сабаби "шерлар" охирги учта турда ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўриндаги "Насаф"дан ошиб кета олишмайди. Очколар тенг келиб қолганида биринчи навбатда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. "Насаф" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"дан устун (2:1, 1:1).

11 карра Ўзбекистон чемпиони сўнгги бор 2013 йилги мавсумда совриндорлар қаторига кира олмай тўртинчи ўринни банд этганди. Умуман олганда "шерлар" саккизинчи бор олий лигада кучли учликка кира олмайдиган бўлишди.

"Пахтакор"нинг олий лиганинг барча мавсумларида эгаллаган ўринлари:

2016 - ҳозирча 5-ўрин
2015 - Чемпион
2014 - Чемпион
2013 - 4-ўрин
2012 - Чемпион
2011 - 3-ўрин
2010 - 2-ўрин
2009 - 2-ўрин
2008 - 2-ўрин
2007 - Чемпион
2006 - Чемпион
2005 - Чемпион
2004 - Чемпион
2003 - Чемпион
2002 - Чемпион
2001 - 2-ўрин
2000 - 7-ўрин
1999 - 4-ўрин
1998 - Чемпион
1997 - 5-ўрин
1996 - 6-ўрин
1995 - 4-ўрин
1994 - 8-ўрин
1993 - 2-ўрин
1992 - Чемпион

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика