"Пахтакор" назорат ўйинида Лихтенштейн клубига мағлуб бўлди
20 янв 2023 21:14
Янгиликлар
"Пахтакор" назорат ўйинида Лихтенштейн клубига мағлуб бўлди
Туркиядаги йиғин доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Лихтенштейннинг "Вадуц" клубига 1:2 ҳисобида ютқазди.
32-дақиқада европаликлар ҳисобни очди. 38-дақиқада Холдорхоновнинг узатмасидан кейин Файзуллаев ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда "шерлар" таркиби тўлиқ алмаштирилди.
84-дақиқада "Вадуц" иккинчи тўпни киритишга эришди.
"ПАХТАКОР" - "ВАДУЦ" (ЛИХТЕНШТЕЙН) - 1:2
Голлар: Файзуллаев 38 - Фер 33, Сесере 84.
"Пахтакор": Суюнов, Турдимуродов, Турсунов, Абдумажидов, Поёнов, Раҳматуллаев (Ўктамов, 30), Ўринбоев, Файзуллаев, Жабборов, Холматов, Холдорхонов.
Захира: Қувватов, Ҳамралиев, Ҳамробеков, Турғунбоев, Черан, Папава, Ҳамдамов, Тодоров, Собирхўжаев, Сайфиев, Азмиддинов, Ўктамов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар