

"Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" посбони Элдорбек Суюнов билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.
Аммо "шерлар" бу билан чекланиб қолишмоқчи эмас. Шота Арвеладзе бошқарувига ўтган "Пахтакор" "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамовни ҳам жамоага олиб келишни режалаштирмоқда. Бу борада музокаралар ҳам бошланган.
Катта эҳтимол билан "Пахтакор" клуби Элдорбек Суюнов билан биргаликда "Насаф" сардори Шерзод Аъзамовни ҳам трансферини сотиб олиши мумкин.
Элдорбек Суюнов "Пахтакор" билан оғзаки келишувга эришди




