"Пахтакор" мухлислар клуби Навоийга боришади

Narzulla Saydullayev
17 июл 2018, 10:41
18 июль чоршанба куни "Пахтакор" жамоаси Навоий шаҳрида "Қизилқум" жамоаси билан Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турида ўзаро ўйнашади.

Шу муносабати билан "Пахтакор" мухлислар клуби Навоий шаҳрига бор жамоани фан-клуб билан бирга қўллаб-қувватлашга чорлаймиз.

"Пахтакор" клуби раҳбарияти тарафидан мухлислар учун қулай шароит яратилади ва мухлислар учун бориб келиш харажати клуб тамонидан кўтарилади.

Навоий шаҳрига бориб "Пахтакор" жамоани қўллаб-қувватлашни хоҳловчилар диққатига.

18 июль чоршанба соат 07:00дан соат 08:00 гача "Пахтакор" стадионининг Ислом Каримов олдинги (Ўзбекистон) кўчасидан кириш тарафида жойлашган "PAKHTAKOR FOOD" олдида йиғилиш бўлади. Автобусда соат 08:00да Навоий шаҳрига жўнаб кетилади.

Навоий шаҳрига боришни хоҳловчи мухлислар қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Мурожат учун тел: +99894 683 06 01

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Пахтакор" мухлислар клуби