"Пахтакор" машғулотларни давом эттирмоқда

Aziz Tukhtamuradov
9 окт 2018, 02:12
Хабар берганимиздек, "Пахтакор" футболчилари қисқа таътилдан сўнг машғулотларга қайтишган.

Терма жамоаларга йўл олган ўйинчилар 17 октябрдан клуб ихтиёрига қайтишади. Унгача эса машғулотлар ушбу футболчиларсиз давом эттирилади. 10 октябрь куни "Сўғдиёна", 15 октябрда эса "Қизилқум" жамоасига қарши назорат беллашувлари ўтказиш мўлжалланган. 

Таркибдаги қолган ўйинчилар мураббийлар қўл остида навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлашди. 20 октябрдан бошлаб уч ҳафта ичида жамоа 6та ўйинда майдонга тушади. 

Шу сабабли жамоа аъзолари машғулотларда бор кучи билан ишлашга интилишмоқда. Кечаги машғулотлар "Жар" стадионида ўтказилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›