

Суперлига
13-тур
"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:1
Тошкент. “Олимпия” стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Адҳамжон Рихсибоев
Захира ҳаками: Санжар Назаров
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Дилдора Рустамова
Комиссар: Аделя Курмаева
Голлар: 1:0 – 15, Дилшод Комилов (Георгий Жгереная); 1:1 – 19, Никола Кумбурович (Жамбули Жигаури)
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин (2.Саидазамат Мирсаидов, 46), 5.Дилшод Комилов, 7.Руслан Жиянов, 8.Диёр Холматов (28.Жоэль Кожо, 81), 11.Ҳусайн Норчаев, 20.Қувондиқ Рўзиев (13.Бенжамин Тейди, 46), 21.Асадбек Раҳимжонов, 34.Георгий Жгереная, 70.Аббос Ғуломов (30.Жасур Жалолиддинов, 46), 97.Алекс Фернандес (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 87)
Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 3.Зафарбек Раҳимжонов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич.
"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев (88.Отабек Жўрақўзиев, 5 (14.Элбек Отақулов, 79)), 11.Лука Раткович, 15.Никола Кумбурович, 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури (18.Аббосбек Абдуғаффоров, 63), 34.Григол Чабрадзе (7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 63), 44.Ғиёсжон Ризақулов, 70.Дуглас Майкон, 77.Диёр Раҳматиллоев (20.Бобомурод Бозоров, 79)
Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 9.Шаҳзод Туропов, 19.Илҳомжон Кенжаев.
Огоҳлантириш: Дуглас Майкон (59), Файзуллобек Жуманқўзиев (64)
90+7' – Ўйин якунланди!
Бош ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва шиддатли, эҳтиросларга бой ўйин ўз ниҳоясига етди. "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув 1 – 1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
Биринчи бўлимда Дилшод Комилов ҳамда Никола Кумбурович томонидан киритилган голлар ўйиннинг якуний ҳисобини белгилаб берди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам жуда кўп имкониятлар, хавфли вазиятлар ва ҳатто VAR томонидан бекор қилинган гол бўлган бўлса-да, ҳисоб бошқа ўзгармади. Жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.
Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Хайр, саломат бўлинг!
90+4' – Тўп яна устун ёнгинамиздан ўтиб кетди! "Навбаҳор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов рақиб жарима майдончаси ичига шиддат билан ёриб кирди ва хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунининг ёнидан майдонни тарк этди. Бироқ вазият якунлангач, ён ҳакам байроқчасини кўтарди – Мирсаидов тўпни қабул қилиб олаётган пайтда офсайд ҳолатида бўлган экан.
90' – Асосий вақт ниҳоясига етди! Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар, VAR текширувлари ва алмаштиришлар эвазига бош ҳакам ўйинга 7 дақиқа вақт қўшиб берди. Олдинда бизни муросасиз кечадиган, ҳаяжонга бой сўнгги дақиқалар кутмоқда!
87' – "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш! Рақиб дарвозасига хавф солиб турган Алекс Фернандес ўзининг майдондаги ҳаракатларини якунлади – унинг ўрнига ўйинга Муҳаммадали Ғиёсов қўшилди. Наманганликлар сўнгги дақиқаларда ҳужумда янада янги кучга эга бўлишмоқда.
86' – Яна бир хавфли вазият! "Навбаҳор" ҳужумчиси Алекс Фернандес 20 – 25 метрлар атрофидан чап оёқда ерлатиб кучли зарба йўллади. Тўп "Қизилқум" дарвозаси устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Меҳмонлар посбони Фарҳод Раҳматов бу вазиятда фақат нигоҳи билан тўпни кузатиб қолишга мажбур бўлди.
85' – VAR ҳам ишга тушди ва вазиятни синчковлик билан текшириб чиқди. Видеоассистентлар ҳакамнинг қарорини маъқуллашди – офсайд ўз кучида қолди, ҳисоб ўзгармайди: 1 – 1. Охирги дақиқаларда майдондаги эҳтирослар жуда юқори даражада!
83' – Гол... аммо ҳисобга олинмади! "Қизилқум" вакили Файзуллобек Жуманқўзиев рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, Ўткир Юсупов билан бирга – бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага жойлади. Бироқ наманганликлар мухлислари хурсанд бўлишлари мумкин – ён ҳакам аллақачон байроқчасини кўтариб бўлган эди. Офсайд сабабли гол бекор қилинди!
81' – "Навбаҳор" таркибида ҳам ўзгариш! Мураббийлар ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилишди: Диёр Холматов ўрнига ўйинга Жоэль Кожо қўшилди. Наманганликлар сўнгги дақиқаларда босимни оширишни мақсад қилишгани кўриниб турибди.
79' – "Қизилқум" таркибида навбатдаги жуфт ўзгариш! Мураббийлар ўйин темпини ушлаб туриш учун янги футболчиларни майдонга туширмоқда: Диёр Рахматиллоев ўз ўрнини Бобомурод Бозоровга бўшатиб берди, шунингдек, Отабек Жўрақўзиев ўрнига Элбек Отақулов баҳсга қўшилди.
77' – Хавфли вазият! "Қизилқум" вакиллари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Файзуллобек Жуманқўзиев ўнг қанотдан шиддат билан "Навбаҳор" жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади – тўп ташқи томондан тўрга тегди. Наманганликлар мухлислари енгил тин олишмоқда.
70' – "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида баҳсли вазият! "Қизилқум" вакили Диёр Рахматиллоев "Навбаҳор"нинг легионери Алекс Фернандес билан елкама – елка курашда майдонга йиқилди. Меҳмонлар пенальти сўрашмоқда, аммо бош ҳакам вазиятни яқиндан кузатиб турди ва ўйин қоидаси бузилмаганини билдириб, ҳаракатни давом эттиришга қарор қилди.
66' – Майдонда эҳтирослар қизимоқда! Сўнгги дақиқаларда ўйинга қўшилган Файзуллобек Жуманқўзиев яна диққат марказида. Бу сафар у "Навбаҳор" аъзоси Руслан Жияновнинг оёғини босиб олди. Майдонда иккинчи сариқ карточка ҳисобидан майдондан четлатиш хавфи пайдо бўлган эди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда кечиримли бўлди ва навоийликлар ҳужумчисини сўззаки огоҳлантириш билан чекланди.
64' – Навбатдаги ҳакам қарори ва яна бир сариқ карточка! "Қизилқум" ҳужумчиси Файзуллобек Жуманқўзиев майдонга тушиши билан шиддатли ҳаракат қилди, аммо тўп учун курашда "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов билан тўқнашиб кетди. Бош ҳакам бу қўполликни эътиборсиз қолдирмади ва Жуманқўзиевга огоҳлантириш кўрсатди.
63' – "Қизилқум" таркибида ҳам бир йўла иккита ўзгариш! Мураббийлар штаби майдонга янги кучларни ташламоқда: Григол Чабрадзе ўрнини Файзуллобек Жуманқўзиевга бўшатиб берган бўлса, Жамбули Жигаури ўрнига Аббосбек Абдуғаффоров ўйинга қўшилди.
59' – Майданда сариқ карточка! "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унинг рейдларини тўхтатиб қолишга мажбур бўлган "Қизилқум" футболчиси Дуглас Майкон қоидани бузгани учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва сариқ карточка билан жазоланди.
51' – "Навбаҳор"да стандарт вазият! Жасур Жалолиддинов жарима зарбасини директ равишда дарвозага йўналтирди. Зарба аниқ чиқди, аммо "Қизилқум" посбони Фарҳод Раҳматов тўғри позиция танлай олди ва тўпни эгаллаб олди.
46' – Иккинчи бўлим бошланди!
"Навбаҳор" мураббийлар штаби танаффусда таркибда бир йўла учта ўзгаришга қўл урди. Майдонга янги кучлар ташланмоқда – майдонни тарк этган футболчилар ўрнига захирадан тушган ўйинчилар баҳсга қўшилди. Жамоалар яна курашга киришди!
45+2' – Бош ҳакам хуштаги чалинди – биринчи бўлим якунланди!
Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишмоқда. "Навбаҳор" таркибида 15-дақиқада Комилов ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай "Қизилқум" вакили Кумбурович мувозанатни тиклади. Тезкор ва шиддатли кечган биринчи бўлимдан сўнг футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди.
45' – Биринчи бўлимнинг асосий вақти ниҳоясига етди. Бош ҳакам томонидан баҳснинг биринчи ярмига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
43' – "Қизилқум" жуда қулай имкониятни бой берди! Меҳмонлар қарши ҳужумда иккига бир кўринишидаги хавфли вазиятга чиқиб боришганди. Бироқ Шаҳзодбек Раҳматуллаев пас беришни хоҳламади ёки қулай позициядаги шеригини кўрмай қолди – у рақибини алдаб ўтишга уриниб, тўпни олдириб қўйди ва тайёр имкониятни кўкка совурди.
39' – Хавфли вазият! "Навбаҳор" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев чап оёқда дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ мўлжалга олди. Бироқ "Қизилқум" посбони Фарҳод Раҳматов ажойиб сейв кўрсатиб, тўпни қайтариб юборишга эришди!
35' – Хавфли вазият! "Навбаҳор" автогол ўтказиб юборишига бир бахя қолди. "Қизилқум" футболчиси Шаҳзодбек Раҳматуллаев чап қанотдан марказга узатма берди, Диёр Холматов эса тўпни ўз дарвозаси томон қайтариб юборди. Жамоадошининг бу кутилмаган зарбасини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов оёқлари билан қайтаришга эришди! Ҳужумнинг давомида узатмани амалга оширган Шаҳзодбек Раҳматуллаев офсайдда қолгани маълум бўлди.
34' – Хавфли вазият! Ислом Маматказин олис масофадан рақиб дарвозаси томон жуда кучли зарба йўллади. "Қизилқум" посбони Фарҳод Раҳматов бу вазиятда зарбага реакция қила олмай қолганди, аммо бахтига тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!
27' – Ўйин темпи секинлашиб, хавфли вазиятлар камайди.
20' – "Қизилқум" кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирмоқда! Дастлаб Лука Ратковичнинг берган кучли зарбасини "Навбаҳор" ҳимоячиси ўз танаси билан тўсиб қолди. Қайтган тўпга эса Жамбули Жигаури жуда хавфли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!
19' – ГОЛ! "Қизилқум" мувозанатни тиклади! Жамбули Жигаури томонидан бурчакдан узатилган тўпга Никола Кумбурович ҳаммадан баланд сакраб, бош билан кучли зарба йўллади. "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов зарбани қайтаришга ожиз қолди ва тўп дарвоза тўридан жой олди!
17' – Хавфли вазият! Гол муаллифи Дилшод Комилов ўз майдончаси атрофида қўпол хатога йўл қўйди. "Қизилқум" футболчиси Григол Чабрадзе тўпни олиб қўйиб, ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва марказга – Лука Раткович томон узатди. Бахтга қарши, "Навбаҳор" ҳимоячиси Ислом Маматказин эпчиллик кўрсатиб, хавфни бартараф этди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
15' – ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очмоқда! Георгий Жгереная чап қанотдан жарима майдончаси ичига жуда аниқ узатмани амалга оширди. Дилшод Комилов эса рақиб ҳимоячиларидан ўзини озод қилиб, бош билан дарвозага аниқ зарба йўллади ва тўпни тўрга жойлаб қўйди!
13' – Хавфли вазият! "Навбаҳор" ҳужумчиси Руслан Жиянов ўнг қанотда рақиб футболчиси Отабек Жўрақўзиевни чиройли алдаб ўтди ва жарима майдони марказига хавфли узатма оширди. Бироқ "Қизилқум" ҳимоячиси чаққонлик кўрсатиб, тўпни узоқлаштиришга эришди.
5' – "Қизилқум" таркибида эрта мажбурий ўзгариш! Жамоа вакили Ислом Кенжабоев эски жароҳати безовта қилгани боис майдонни тарк этмоқда.
Унинг ўрнига майдонга Отабек Жўрақўзиев туширилди.
1' – Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва "Навбаҳор" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди! Футболчилар тўпни ўйинга киритишди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Майдон эгалари – "Навбаҳор" футболчилари кўк рангли либосда, меҳмонлар – "Қизилқум" аъзолари эса анъанавий қизил либосларда ҳаракат қилишади.
Ҳаммаси ўйинни бошлаш учун тайёр!



