

Бунда "Локомотив" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. Шу ўринда гарчи мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, "Пахтакор" футболчиларига раҳмат айтса арзийди. Чунки жамоа аъзолари ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасини бамисоли чиннидек тозалаб кетишди. Мана буни ҳақиқий профессионализм деса бўлади. Қойил.






