UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Лерой Сане ва Йозуа Киммих ёзда "Барса"га ўтиши мумкин   1 16:44"Боруссия" Зинченкони ижарага олмоқчи. "Арсенал" ҳимоячисини 20 млн еврога сотишга тайёр  0 16:11"Каземиро – МЮнинг хатоси"  4 15:36"Реал"да у ҳеч бир нуқтада топ даражадаги ўйин кўрсата олмаяпти"  3 15:07"Насаф"га керак эмаслигимни айтишди, Абрамовнинг қўнғироғи "Динамо"га ўтишимга етарли бўлди" - Марко Станоевич   10 14:25Жезус узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин?  2 13:5670 млн евро+бонуслар — ПСЖ ва "Наполи" Хвича трансфери борасида келишиб олди  0 13:32Мақсади улуғ, медиаси қуруқ  3 13:15"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади   6 12:55Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими?  6 12:25Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди  12 12:242024 йилда "Бунёдкор"нинг сметаси қанча бўлганди? Клуб бош директори аниқ рақамни айтди  13 12:03ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди  0 11:45"Борнмут" футболчиси Ла Лигага кўчиб ўтди  1 11:23"Реал"га қишда трансферлар керак эмас  3

“Пахтакор” футболчилари фахрийлар билан учрашишди Янгиликлар

“Пахтакор” футболчилари фахрийлар билан учрашишди

Бугун “Пахтакор” футбол клубининг ташаббуси билан клуб футболчилари ҳамда турли йилларда “Пахтакор”да тўп сурган футбол фахрийлари ўртасида ўзига хос учрашув ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган мақсад Осиё ўйинларида иштирок этувчи терма жамоамиз билан Инчонга йўл оладиган футболчиларга оқ йўл тилаш бўлди.

Тадбирга ўзбек футболи фахрийларидан Наримов Жалолов, Вилгельм Қаҳҳоров, Равшан Юнусов, Владимир Штерн, Аҳрол Иноятов ва Тўлаган Исоқов каби мутахассислар ташриф буюришди. “Пахтакор” футболчиларидан эса Никита Рибкин, Игорь Сергеев, Егор Кримец, Жамшид Искандеров, Акбар Исматуллаев ва Владимир Козак тадбирга келишди.

Дастлаб “Пахтакор” футбол клуби бош менежери Самвел Бабаян сўзга чиқиб, аввало вақт топиб келишгани учун футбол фахрийларига миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамизга ҳамда бу мусобақага борадиган “Пахтакор” ўйинчиларига омад тилади. Шундан сўнг фахрийлар ҳам сўз олишди.  

Наримов Жалолов: “Ҳозир 84 ёшдаман. Умримнинг асосий қими “Пахтакор” билан боғлиқ бўлди. Ҳамма ўтади-кетади, лекин “Пахтакор” умрбод қолади. Сизлар бу клубнинг бугуни ва эртасисизлар. Шундай экан, “Пахтакор”нинг ҳар доим қадрига етинглар. Осиё ўйинларига ой бориб омон қайтинглар. Ғалаба билан қайтиб келиш насиб қилсин”.

Аҳрол Иноятов: “Мен бу йигитларни 7-8 йилдан бери биламан. Бу футболчиларда салоҳият катта. Уларга омад тилайман. Сизлар ярмаркага кетяпсизлар. Ўзларингизни кўрсатсангиз, чет эл жамоаларига эшик очилиши мумкин”.

Тўлаган Исоқов: “Мен “Пахтакор”га ҳар доим содиқ қолганман. Ўз вақтида менга ҳатто Москванинг ЦСКАсидан ҳам таклиф бўлганди, лекин шу ерда қолишни афзал билганман. Сизлар ҳозирги “Пахтакор”нинг юзи ва буни ҳеч қачон унутманглар”.

Равшан Юнусов: “Самвел Бабаянга раҳмат, жамоани вақтида янгилаб сиздек ёшларга имконият яратиб берди. Энди майдон сизларники! Осиё ўйинлари катта турнир ҳисобланади. Бунда футбол алоҳида аҳамият касб этади. Сизлардан талаб қилинадигани фақат ғалаба қозониш. Шуни асло унутманглар”.

Владимир Штерн: “Сизларга шундай мусобақада иштирок этиш мимконияти берилди. Футболда омад жуда зарур. Шундай экан, омад тилаб қоламан”.

Вилгельм Қаҳҳоров: “Майдонга тушгандан кейин энг керакли нарса характер кўрсатиш ҳисобланади. Ўйин бошланганидан сўнг характер кўрсатишни унутманглар. Агар характерли жамоага айлана олсак, бизни ҳеч ким мағлуб эта олмайди”.

Саъдулла ака (футбол мухлиси): “Сизларга мусобақа пайтида 30 миллион халқимизнинг нигоҳи Сизларга қараб турган бўлади. Шуни ҳис қилган ҳолда ўйнанглар. Доим омад ёр бўлсин”.

Ўз навбатида футболчилар ҳам сўзга чиқиб, фахрийларга тадбирга келишгани учун миннатдорчилик билдиришди. Хусусан Акбар Исматуллаев терма жамоа бундан 20 йил олдинги натижани такрорлашга ҳаракат қилишини, бунинг учун ҳамма шароит мавжудлигини айтиб ўтди. Қолаверса, термамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам сўз олиб, жамоамиз Осиё ўйинларида зафар қучиши учун бор кучини қўшишини айтиб ўтди. Тадбир сўнггида футболимиз фахрийлари яна бир карра Инчондаги мусобақада иштирок этадиган жамоага ва футболчиларга омад тилашди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика