UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

"Пахтакор" эртага Туркияга жўнаб кетади Янгиликлар

"Пахтакор" эртага Туркияга жўнаб кетади

25 январь куни эрталаб "Пахтакор" Туркияда йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади.
25 январь куни эрталаб "Пахтакор" Туркияда йиғин ўтказиш учун жўнаб кетади.

Анталия шаҳридаги "Папиллон Белвил" меҳмонхонасида истиқомат қилиб, машғулотлар ўтказадиган жамоа делегацияси 39 кишидан иборат бўлади. 26 нафар футболчига 13 нафардан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилади. Асосий посбон саналган Александр Лобанов ҳужжат билан боғлиқ муаммо туфайли Тошкентда қолишга мажбур. Шу сабабли дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов ҳам у билан бирга пойтахтда қолади.

Анталиядаги ушбу йиғин 8 февралгача давом этади. Йиғин доирасида 4 марта назорат ўйинлари ташкил этилади. 29 январь куни Россия биринчи дивизиони вакили "Нефтехимик", 1 февралда Польша олий дивизиони жамоаси "Ягеллония", 4 февраль куни Россия премьер-лигаси клуби "Терек" ва 7 февралда Россия биринчи дивизиони жамоаси "Шинник" билан тўқнаш келинади.

Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати қуйидагича:

Дарвозабонлар -
Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев, Асилбек Омонов.

Ҳимоячилар - Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Егор Кримец, Артём Филипосян, Тоҳир Шамсиддинов, Фарҳод Мираҳматов.

Ярим ҳимоячилар - Владимир Козак, Абдуллоҳ Олимов, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Сергей Рекун, Станислав Андреев, Жамшид Искандаров, Арам Бабаян, Кахи Махарадзе.

Ҳужумчилар - Алишер Азизов, Анвар Ражабов, Анвар Солиев, Игорь Сергеев, Абдул Азиз Юсупов, Игорь Рогованов.

Клуб вакиллари - Самвел Бабаян (клуб менежери), Дражен Дукич (мураббий), Андрей Шипилов (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Нўъмон Ҳасанов (мураббий), Виктор Жалилов (жамоа бошлиғи), Григорий Колосовский (мураббий), Умид Баҳромов (шифокор), Фарҳод Абдуқодиров (илмий ёрдамчи), Анвар Бисеров (массажчи), Руслан Шамсиддинов (массажчи), Даврон Саидов (маъмур), Ҳикмат Тошмирзаев (маъмур), Ҳожиакбар Шарапов (оператор).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика