UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальти ва Азмиддиновнинг четлатилиши хатомиди? Суперлига 10-туридаги ҳакамлик бўйича россиялик эксперт таҳлиллари Янгиликлар

"Пахтакор" дарвозасига белгиланган пенальти ва Азмиддиновнинг четлатилиши хатомиди? Суперлига 10-туридаги ҳакамлик бўйича россиялик эксперт таҳлиллари

Жуда кўп хато!

Россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали муаллифи) ҳар бир турдан сўнг Championat.Asia учун эксклюзив тарзда барча баҳсли вазиятларни таҳлил қилади.

Бу сафар "Пахтакор" дарвозасига пенальти бормиди ёки Санжар Турсуновни ўйиндан ташқари ҳолатда рақибга зарба бергани учун четлатиш керакмиди ёки йўқ, билиб оламиз.

✅ "Қизилқум" - "Олимпик"

ВИДЕО 

Қизил карточка тўғри кўрсатилди, ҳакамларнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. "Қизилқум" ўйинчиси тўпга биринчи бўлиб ўйнамоқда, аммо сўнгра унинг оёғи майсадан кўтарилмоқда, у масалан "Олимпик" ўйинчисидек тўқнашувни юмшатиш учун оёғини букмади. Қоидани жиддий бузганлик учун қизил карточка. VAR ҳакам майдонда балки якка курашнинг тўлиқ тафсилотларини кўрмаган бўлиши сабаб вазиятга тўғри аралашмоқда.


✅ "Қизилқум" - "Олимпик"

ВИДЕО 

Ҳакам голни бекор қилиб тўғри қилди, VAR эса аралашиб. Дарвозага зарба вазиятида дарвозабон дарвозасидан чиқди. Унинг орқасида икки ҳимоячи бор эди, улардан бири эса дарвоза чизиғига анча яқин, бу вазиятда шартли равишда дарвозабон эди. "Олимпик" ўйинчиси дарвозага барчадан яқин ва эҳтимол "шартли дарвозабон" билан бир қаторда, аммо ҳар қанақасига икки ҳимоячи билан эмасди. У зарбадан сўнг ўйиндан ташқари ҳолатдан чиқмоқда ва курашмоқда, якунда эса гол урмоқда. Голнинг бекор қилиниши тўғри қарор.


✅ "Сўғдиёна" - "Турон"

ВИДЕО 

Назаримда, бу қўпол ўйин учун аниқ сариқ карточка. Тезлик бор, ҳаракатларда эса эҳтиётсизлик. Ўйинчилардан бири тезроқ ҳаракат қилди ва тўпни биринчи бўлиб тепиб юборди. "Турон" ўйинчиси оёқ ташлашининг хавфлилигини ва рақиб учун оқибатларини ўйлаб кўрмади. Ҳакамнинг тўғри қарори.


❌ "Пахтакор" - "Бухоро"

ВИДЕО 

Ҳакам ўйинчини четлатган ҳолда хато қилди. Ушбу вазиятда ўйинни давом эттириш керак эди. Агар қўл билан вазиятни кўриб чиқсак, икки футболчи ҳам тўп учун курашда қўлини ишлатмоқда, ушбу вазиятда қўлларнинг таъсири эса катта эмас. Ҳужумчи ўзининг иккинчи оёғи билан чалишиб йиқилди. Ўйинчилар ўртасида оёқлар билан контакт йўқ. Динамикада ҳакамлар учун қийин вазият, аммо VAR аралашиши ва якка курашнинг тафсилотларини кўрсатиши керак эди. Бош ҳакам ва VAR ҳакамлари томонидан қўпол хато.


❌ "Пахтакор" - "Бухоро"

ВИДЕО 

Таҳлил учун қийин вазият. Ушбу вазиятда ҳимоячи томонидан кичик туртиб юбориш бор, бунинг натижасида ҳужумчи олдинга силжиди. Ва кейинги босқичда дарвозабон бироз тиззасини кўтарган ҳолда, эҳтиётсизлик билан ҳужумчига қараб ҳаракат қилмоқда. Дарвоза бўш, тўп эса деярли ҳужумчининг назоратида бўлганини ҳисобга олиб, яққол гол уриш имкониятидан маҳрум этгани учун дарвозабонни четлатиш керак эди. VAR вазиятга тўғри аралашди, аммо ҳакам ўз қарорида қолди. Ҳакам томонидан хато.


❌ "Пахтакор" - "Бухоро"

ВИДЕО 

Хато. Ўйинни давом эттириш керак эди. Ҳимоячининг бир қўли танасига ёпишган эди, иккинчиси эса пастга қараб турган ҳолда, табиий ҳолатда эди. Пенальти белгилаш учун асос йўқ, ҳакам хатога йўл қўйди. VAR вазиятга хато аралашди.


✅ "Навбаҳор" - "Сурхон"

ВИДЕО 

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Ҳавода бир-бирига қараб йўналган ва тўпга ҳаракат қилган оёқларнинг минимал контакти. Ҳужумчи яққол контактни ошириб кўрсатди. VAR вазиятга аралашмай тўғри қилди.


❌ ОКМК - "Андижон"

ВИДЕО 

Жуда ҳам баҳсли вазият. Ёрдамчи яхши позицияда турибди, аммо стоп-кадрда барча ўйинчилар "чизиқ"да туришибди. Балки ҳужумчининг елкаси энг яқин ҳимоячи билан таққослаганда дарвозага яқинроқдир, аммо яна бир ҳимоячи бор-ки (ёрдамчидан узоқроқ устунда), у ҳужумчидан кўра дарвозага яқинроқдек. Офсайд чизиғисиз ҳужумни давом эттириш ва голни ҳисоблаш керак эди. VAR аралашиши керак эмас, ҳакамлар бригадаси томонидан хато.


❌ ОКМК - "Андижон"

ВИДЕО 

ОКМК ўйинчисига рақиб ундан тўпни қандай олиб қўйгани ёқмади ва қасос олиш учун ҳаракат қилди. Чегаравий эпизод, аммо четлатиш учун барча асослар бор. Агар ҳакам ушбу вазиятда қизил карточка кўрсатганида, уни қўллаб-қувватлаган бўлардим. Битта оёқ тўпни олиб қўйиш учун йўналтирилган ва тўлиқ "тоза якка кураш", аммо иккинчи оёқ билан кучсиз бўлса ҳам, рақибга зарба бермоқда, аммо бу атайлаб қилинган. VAR эпизодга аралашиши керак эди. Ҳакам ОКМК ўйинчисини четлатмай хатога йўл қўйди.


✅ ОКМК - "Андижон"

ВИДЕО 

Ҳакам қизил карточкани бекор қилиб, сариқ карточкани кўрсатиб тўғри қилди. Тўп учун курашда одатий вазиятда қўл билан ҳаракат (кафт билан). Бу ерда қизил карточка учун тажовузкор ҳаракат йўқ. Иккинчи кичик микро эпизодда ҳеч қандай зарба йўқ, ўйинчи шунчаки рақиб олдидан елкасини қўйди. VAR вазиятга аралашиб тўғри қилди.


✅ "Нефтчи" - "Бунёдкор"

ВИДЕО 

Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди. Ушбу вазиятда мудофаа ўйинчиси ётган ҳолда тўпга ўйнашга ва уни чиқариб юборишга улгурмоқда. Ушбу вазиятда тўпга ўйиндан сўнг ҳужумчидан рикошет бўлган ҳолда тўп дарвоза чизиғи ортига йўл олмоқда ва табиий контакт рўй бермоқда. Аниқроғи, ўйинчи тўпни олдинга тепиб юбормади, тўп ундан кутилмаган тарзда рикошет ҳолатида чиқиб кетди. Футболчилар ўртасидаги контакт ҳимоячи тўпга тўғри ўйнаганидан ва икки ўйинчи ҳам ҳаракатланаётгани сабаб инерция ҳолатида ўйин тўқнашуви рўй бермоқда. Ҳакам томонидан тўғри қарор.


❌ "Нефтчи" - "Бунёдкор"

ВИДЕО 

Бу ҳужумнинг ҳужумкор фазасидаги фол. "Нефтчи" ўйинчиси ҳимоячини узатмани тўхтатмоқчи бўлган пайтида, елкасидан итармоқда (рухсат берилмаган қисмидан). "Нефтчи"нинг голини бекор қилиш керак эди. VAR вазиятга аралашмай хато қилди.


❌"Металлург" - "Насаф"

ВИДЕО 

Эҳтиётсизлик сабаб фол. Сариқ карточкасиз "Насаф" фойдасига 11 метрлик зарба бериш керак эди. Мудофаа ўйинчиси тўпга улгурмаяпти ва рақиб оёғига зарба бермоқда. Ҳа, "Насаф" ҳужумчиси ҳам ярим қадам ташлаб, кейин йиқилмоқда, аммо фол кўриниб турибди ва қоида бузилиш фактини бекор қилмайди. VAR вазиятга аралашмай хато қилди, ҳакамлар хатога йўл қўйишди.


❌"Металлург" - "Насаф"

ВИДЕО 

"Чегаравий" вазият, менимча, "Контакт" қаерда бўлгани ҳақида аниқ далил ва исботлар йўқ бўлган пайтда VAR ҳам ҳакамнинг қарорини қабул қилиши керак эди. Менимча, контактнинг илк нуқтаси ва ҳимоячи оёғининг жойи сабаб, "Насаф" фойдасига пенальти эмас, жарима зарбаси белгилаш керак эди. Навбатдаги хато.


✅ "Металлург" - "Насаф"

ВИДЕО 

Сурат сифати сабаб такрорий вазият унчалик яхши эмас, аммо "Насаф" ўйинчиси олдинги вазиятлардан биридек шунчаки тегиб кетмаяпти, балки рақиб билан параллель ҳаракатланганда унинг юзига атайлаб зарба бераётгандек туюлмоқда. Аниқроғи, у рақиб ундан бироз ўтиб кетганини ҳис қилмоқда ва масофани қисқартириш ўрнига, ўнг қўли билан рақибга жавоб реакциясини берган ҳолда, зарба йўлламоқда. Зарба билиб қилинганди, VAR аралашиб тўғри қилди.

Шундай экан, Суперлиганинг 10-тур ўйинларида ҳакамлар 15 вазиятдан бир йўла 8та хатога йўл қўйишди! Бу Анатолий Синяев Championat.Asia учун ҳакамлик таҳлилини қилаётган пайтдаги энг ёмон кўрсаткич. Қолаверса, бир неча хатоларга майдонда ишлаган ҳакамлар эмас, VAR ҳакамлари томонидан йўл қўйилди.


Хатога йўл қўйган ҳакамлар: 

"Пахтакор" - "Бухоро" ўйинида Азмиддиновнинг четлатилиши;

"Пахтакор" - "Бухоро" ўйинида Қувватовнинг четлатилмагани;

 "Пахтакор" - "Бухоро" ўйинида Ҳамралиевнинг қўли учун пенальти;

 ОКМК - "Андижон" ўйиинда Санчес Переснинг бекор қилинган голи;

ОКМК - "Андижон" ўйинида Турсуновнинг четлатилмагани;

"Нефтчи" - "Бунёдкор" щйинида Туроповнинг хато ҳисобланган голи;

 "Металлург" - "Насаф" ўйинида белгиланмаган пенальти; 

"Металлург" - "Насаф" ўйинида нотўғри белгиланган пенальти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика