

"Пахтакор" сафида ўзининг тўпурарлик ва етакчилик қобилиятини намойиш этиб, ҳозиргача жами 73 гол муаллифи бўлган Драган Черан жамоа билан шартномаси узайтирди. Эндиликда у 2022 йил охирига қадар "Шерлар" сафида ўйнашда давом этади. Жамоа билан ҳозиргача кўплаб совринларни қўлга киритган Драган бундан кейин ҳам голлари ва фойдали ҳаракатлари билан янги совринларга эга чиқишда давом этишига умид қиламиз. "Пахтакор" билан олға қадам ташлашда давом эт, Драган!", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.



