UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда, навойиликлар сўнгги бор 6 йил аввал очко қўлга киритган Янгиликлар

"Пахтакор" чемпионат доирасида 10 та ўйиндан бери "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда, навойиликлар сўнгги бор 6 йил аввал очко қўлга киритган

Бугун Coca Cola Суперлигаси доирасида "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Пойтахтликлар ўзаро сўнгги 10 та ўйиндан бери Навоий жамоасини мағлубиятга учратмоқда. Навоийликлар охирги марта 2017 йилги мавсумда ўз майдонида ўтган беллашувда бир очко қўлга киритишга муваффақ бўлган, ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланган. Валентин Коваленко бошқариб борган учрашувнинг 13-дақиқасида Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Суҳроб Нуруллаев ҳисобни очган. 49-дақиқада эса Артур Геворкяннинг узатмасидан сўнг Отабек Зокиров ҳисобни тенглаштирган. Иккинчи бўлим ўрталарида Артём Макосин тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйиб, "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатади. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини эса Тиаго Безерра аниқ амалга ошира олмайди, у тепган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин давомида меҳмонлар кўплаб хафвли вазиятни яратади, аммо гоҳ дарвозабон, гоҳ дарвоза устуни ва тўсини мезбонларни қутқариб қолган. Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланган. 

Олий Лига, 16-тур.
6 август (якшанба)
19:00 - «Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:1
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосыиов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Суҳроб Нуруллаев 13, - 0:1. Отабек Зокиров 49, - 1:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Тиаго Безерра 64 (устун)

"Қизилқум": Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шукурали Пўлатов, Файзулла Қамбаров, Шерали Жўраев (Нодирхон Камолов, 82), Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Илҳом Юнусов, Самандар Шодмонов (Акром Баҳриддинов, 87), Отабек Зокиров, Максим Юрку (Бекзод Ғанижонов, 58)
Захира: Эркин Жабборов, Виктор Григорьев, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Даврон Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Гиди Канюк (Жамшид Искандеров, 84), Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Забиҳилло Ўринбоев, 87), Суҳроб Нуруллаев (Достон Иброҳимов, 78), Игорь Сергеев
Захира: Элдорбек Суюнов, Акбар Исматуллаев, Камолиддин Тожиев, Жамшид Юсупов


Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги бўлажак учрашув соат 18:05 да старт олади.

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 13', Азизбек Турғунбоев - 34', Драган Черан - 74'

Суперлига. 5-тур

10/04/2023, 18:05

1
:
3
Тугади

Қизилқум

Виктор Мбаома - 88'

45'
90'
13'  Аббосбек Файзуллаев
34'  Азизбек Турғунбоев
69'  Одилжон Ҳамробеков (Беҳруз Асқаров)
69'  Достонбек Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов)
74'  Драган Черан
46'  Авазхон Маматхўжаев (Азизбек Усмонов)
65'  Ойбек Нурматов
72'  Алишер Санаев (Жасур Холтўраев)
88'  Виктор Мбаома

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика