"Пахтакор": "Бунёдкор" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
14 май 2017, 21:43
"Пахтакор" олий лиганинг 11-турида "Бунёдкор"га қарши ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Кеча ва бугунги машқлар "Пахтакор" стадионида ўтказилди. Шанба куни ўтган тикланиш машғулотидан сўнг Тошкент дербисига тайёргарлик старт олди. Таркибимизда дисквалификация сабабли ўйнамайдиган футболчилар йўқ. Яхшибоев индивидуал машқларга киришган бўлса, Болтабоев ва Соҳибов тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Навбатдаги кунлар давомида машғулотлар Қибрайдаги базада олиб борилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz