UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  5 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  8 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол": учрашувга оид маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол": учрашувга оид маълумотлар

Чемпионлар лигасининг 1-туридан аввал учрашувга оид турли маълумотларни келтириб ўтамиз.

Ҳакамлар

Ўйинни австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Кристофер Жеймс ҳозиргача жамоамиз иштирокидаги беллашувларни бошқариб бормаган. ОФК расмийларининг тўлиқ рўйхати қуйидагича:

Ҳакамлар: Кристофер Жеймс, Мэттью Крем, Пол Адам (ҳаммаси Австралия), Омар Муборак (Эрон).
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

Қарама-қаршилик
Ҳозиргача жамоалар 4 марта тўқнаш келишган. Улардан учтасида Осиёда ўтган асрнинг энг машҳур клуби сифатида тан олинган "Ҳилол" 2:0 ҳисобида зафар қучган. Бир ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. Жамоамизнинг ягона голи Анзур Исмоилов ҳисобига ёзилган.

Саудия Арабистони клубларига қарши эса "Пахтакор" жами 21 баҳс ўтказган: 3 ғалаба, 4 дуранг ва 14 мағлубият. 14 тўп киритилиб, 44 тўп ўтказиб юборилган. Ўзбек клубларининг Саудия жамоалари устидан сафардаги ягона ғалабасини айнан "Пахтакор" қайд этган. 2009 йил "Ал Иттифоқ" Даммамда 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган.

"Ал Ҳилол" ўзбек клубларига қарши 12 учрашувда 10 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 28-6ни ташкил қилади.

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон клублари ўртасидаги 47 тўқнашувда эса саудияликлар 29 ғалабага эга. 9 марта клубларимиз зафар қучиб, шунча марта дуранг натижа кузатилган. Тўплар нисбати 92-37, саудияликлар фойдасига.

Жорий мавсум
"Ҳилол" бир неча кун олдин "Валиаҳд Шаҳзода Кубоги" финалида "Ал Аҳли"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоага 2 миллион риал пул мукофот сифатида топширилди. Чемпионатда эса 17-турдан кейин жамоа "Аҳли"ни 1 очкога ортда қолдириб, 40 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Учрашув

Беллашув 24 февраль, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:30да бошланади. Чипталар "Пахтакор" стадиони кассаларида 7 ва 20 минг сўмдан сотилмоқда. Осиёнинг энг машҳур клубларидан бирига қарши учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика