ОЧЛ. Бикмаевнинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди
12 мар 2019 19:55
Янгиликлар
ОЧЛ. Бикмаевнинг голи "Пахтакор"га ғалаба келтирди
Ўйиннинг 18-дақиқасида Алижоновнинг пасидан сўнг Бикмаев боши билан тўпни дарвозага ноаниқ йўллади. 22-дақиқада Ҳамробековнинг 20 метрлардан тепган тўпини дарвозабон қайтарди. 26-дақиқада Чераннинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.
60-дақиқада Бикмаевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи озгина ноаниқ бўлди.
62-дақиқада Марат Бикмаев 30 метрлардан жарима зарбасини ерлатиб дарвозага аниқ йўллади - 1:0. Шу тариқа Бикмаев бу мавсум Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" учун 4-ўйинда 4-голини урди.
74-дақиқада Машариповнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 78-дақиқада Машариповнинг пасидан сўнг Бикмаев берган зарбани меҳмонлар посбони қайтариб юборди.
Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Пахтакор" қийин ўйинда ғалаба қозонди.


ОЧЛ-2019. 2-тур
"Пахтакор" - "Ал Аҳли" 1:0
12 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00.
Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи, Ли Зю Лианг, Ронни Ко (Сингапур), Муҳаммад Ҳассан (Иордания).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Фадҳли (Қувайт).
Комиссар: Во Хай Те (Вьетнам).
Гол: Марат Бикмаев 62, - 1:0.
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (с), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+3), Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 89)
Захира: Умид Ҳамроев, Жасур Яхшибоев, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак,
"Ал Аҳли": Муҳаммад Аловайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салман Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Хорхе Семедо, 65), Умар Сома
Захира: Ёсир Абдуллоҳ, Муҳаммад Фатил, Абдуллоҳ Тармин, Яҳё Муҳаммад, Омар Сирож
Огоҳлантиришлар: Шерзод Аъзамов 32, Пауло Диаз 65, Муҳаммад Аловайс 84, Егор Кримец 86.



Марат Бикмаевнинг голини томоша қилинг (КЎЧИРИБ ОЛИШ)
|
Пахтакор Марат Бикмаев - 62' |
Лига чемпионов АФК. Группа D . 2-тур 12/03/2019, 18:00 0
:
1
Тугади
|
Аль-Ахли |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар