UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  0 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  9 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  13

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ? Янгиликлар

"Пахтакор" - АГМК. Сенсация бўладими ёки йўқ?

13 июль куни Coca Cola Суперлигасида биринчи давранинг энг марказий ўйини бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида мусобақа пешқадами "Пахтакор" иккинчи ўринда бораётган АГМКни қабул қилади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа Миржалол Қосимов шогирдларига қарши ўйнайди. Ўтган йил Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги финалларида тўқнаш келган клублар энди Суперлига доирасидаги биринчи давранинг ўзига хос финалида ҳисоб-китоб қилишади.

Хўш, бўлажак ўйинда қайси жамоанинг имконияти юқори?

"ПАХТАКОР" ЮТАДИ
Сабаби "Пахтакор" бу мавсум ўз майдонида 5та ўйин ўтказди ва барчасида ғалабага эришди. Умуман олганда "Шерлар" ўз майдонларида жуда яхши ва ишончли ўйнашади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги жамоа сўнгги бор ўз майдонида икки йил олдин "Локомотив"га мағлуб бўлганди. Шундан кейин "Пахтакор" ўз уйида ҳеч кимга ютқазгани йўқ. Ҳатто Осиё чемпионлар лигасида ҳам. 2019 йил Арвеладзе шогирдлари "Персеполис", "Ал Садд", "Ал Аҳли" каби Осиё грандлари билан ўйинлар ўтказгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бу йил бошида ҳам "Пахтакор" ўз майдонида "Шабаб Ал Аҳли" ва "Шаҳр Ходро"ни мағлуб этди. "Шерлар" 2019 йилги Ўзбекистон чемпионатида фақат бир бор, чемпионлик нақд қилинганидан кейин, "Бунёдкор" майдонида имкониятни бой беришганди. Бу йил биргина мағлубият Жиззахда кузатилди. Бундан ташқари АГМК бу мавсум кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, бироқ олти ғалабанинг 5таси Олмалиқда қўлга киритилгани ва сафарда фақат бир бор ғолиб бўлишганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Уй фактори туфайли "Пахтакор" ғалаба қозона олиши мумкин.




АГМК ЮТАДИ
Сабаби футболда сенсациялар учраб туради. Ҳа, АГМКнинг "Пахтакор"ни ютиши шахсан мен учун сенсация бўлади. Ҳар ҳолда бу йилги мавсумда. Миржалол Қосимов ўтган йил бошида АГМКни қабул қилиб олган ва ўзи яхши биладиган футболчилардан жамоа тузишни бошлаганди. Чемпионатда жуда ёмон натижалар қайд этилган, бироқ иккита кубокда финалга қадар етиб борилганди. Янги мураббийлар штаби ва янги футболчилардан иборат жамоа учун иккита финал ажойиб натижа эди.

Бу йил эса олмалиқликлар миллий чемпионатда ажойиб иштирок этишмоқда, айниқса карантиндан кейин. Дастлабки икки турда иккита дуранг қайд этган жамоа шундан кейин барча рақибларини мағлуб этиб келмоқда ва бугунги кунда ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучли ҳолатда. Жамоа ҳимояда тартибли ўйнаб рақиб хатосидан максимал тарзда фойдаланиш эвазига ғалаба қозонмоқда. Бу Миржалол Қосимовнинг севимли услубларидан бири эканини барча яхши билса керак. Замонавий футболда натижа биринчи ўринга чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шота Арвеладзе ўзбек футболига келгач уни мағлуб этган кам сонли мураббийлардан бири айнан Миржалол Қосимов. 2018 йилги мавсумда Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"ни мағлуб эта олганди. Ўшанда ҳам кўпчилик "Пахтакор"нинг имкониятини юқори баҳолаган, бироқ якунда "қалдирғочлар" ғолиб чиқишганди. Шундай экан, АГМКдан "Пахтакор" стадионда ҳам сенсация кутишимиз мумкин.



Сизнингча бу ўйинда қандай натижа қайд этилади?

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика