

ОЧЛнинг 5-туридан ўрин олган учрашувда, пойтахтликлар маҳаллий "Ал Жазира" клубига қарши майдонга чиқади. "Шерлар" сафида иккита йўқотиш бор. Искандеров ва Андреев жароҳатлари туфайли ўйинни ўтказиб юборадилар. Афсуски, оилавий сабабларга кўра Нўъмон Ҳасанов ҳам БАА пойтахтига кела олмади. Мураббийнинг оналарига сиҳат саломатлик тилаймиз.
Эртага икки жамоа расмийлари ўртасидаги йиғилиш ва матбуот анжумани бўлиб ўтади.



