UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади  0 12:48"Винисиусни 10 сонияда нокаутга учратган бўлардим"  3 12:20"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди  38 11:53Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди  0 11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  1 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  8 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  4 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  5 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  6 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  1 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0

"Пахтакор-79" ҳалокатини ўз кўзи билан кўрган мухлис ҳикояси Янгиликлар

"Пахтакор-79" ҳалокатини ўз кўзи билан кўрган мухлис ҳикояси

Ўзини Сатторқул Мамадиев, деб таништирган фахрий футбол ишқибози «Пахтакор-79» жамоаси билан боғлиқ бир воқеани сўзлаб берди:

- Мен Сирдарёнинг Боёвут туманиданман. Ёшим 59да. «Пахтакор» жамоасининг камида 40 йиллик мухлисиман. Севимли жамоам «Пахтакор-79» авиаҳалокатига 36 йил тўляпти. Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, ҳалигача ўша машъум воқеани унутолмаяпман. Ҳозир ҳам ҳаммаси худди кечагидек кўз олдимдан ўтяпти. Сизга қўнғироқ қилаётганимнинг сабаби ҳам айнан шу. Биласизми, ўша пайт яъни авиаҳалокат рўй берганида, айнан Днепродзержинск шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаётгандим.

Чамаси кундузги соат 15да ҳарбий бўлинма командири биз - аскарларга зудлик билан бир жойга боришимиз кераклигини айтди. Бир неча аскарни бортига ортган юк машинаси қуюқ ўрмон ичига кириб кетди. Маълум вақт ўтганидан сўнг яланглик жойга чиқдик. Не кўз билан кўрайликки, самолёт қолдиқлари. Ўша пайт бу севимли жамоам - «Пахтакор» футболчилари ҳалокатга учраган самолёт эканлигини қаердан билай... Бизга портлаш натижасида даҳшатли ҳолатга тушган инсонларнинг тана аъзоларини бир жойга йиғишни буюришди. Тасаввур қиляпсизми, ўша жойдаги ҳолат ҳақиқатан қандай даҳшатли эди? Қўл, оёқ, тананинг бошқа аъзолари ерда сочилиб ётарди. Аксарияти куйиб кетган... «Пахтакор» ёзувли сумкани кўргач, жоним ҳалқумимга келди, гўё. Кўп ўтмай, севимли жамоам жой олган самолёт портлаганини тушуниб етдим. Даҳшат ва қўрқувдан бир неча дақиқа жойимда қотиб қолдим. Бизга у ерда нима кўрганимиз, эшитганимиз ҳақида лом-мим демасликни қаттиқ тайинлашди.

Кечга яқин авиаҳалокат натижасида оламдан ўтганлар жасадини махсус яшикларга солиб, шаҳарга олиб кетишди. Ўша кундан кейин бир неча ой ўзимга келолмай юрдим. Ахир «Пахтакор-79» ҳалокатга учраган жойда барчасига гувоҳ бўлгандим. Воқеани эшитиб, қанча одам ўзини йўқотган. Мен эса машъум ҳолатни ўз кўзим билан кўргандим. Футболчилар охирати обод бўлсин. Сизга дардимни айтиб, бироз енгил тортдим... Суҳбатдошим ортиқ гапиролмади. Сатторқул аканинг кўзи намлангани титроқ овозидан шундоқ билиниб турарди...

Ана шунақа хотиралар. Очиғи, бундай воқеани шу пайтгача ҳеч кимдан эшитмагандим. Сатторқул аканинг сўзларини тинглаяпману, бундан 36 йил аввал рўй берган воқеалар (гарчи кўрмаган бўлсамда) кўз олдимда гавдалана бошлади. Ҳақиқатан ҳам,  дахшат..

Камолиддин Алимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика