UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  0 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  69 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  24

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди Янгиликлар

"Пахтакор" 2,5 миллиардлик трансферга қўл урди

Янги мавсумга, хусусан ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" ўз таркибини кучайтирмоқда.

"Пахтакор" клуби "Насаф" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробековнинг трансфер устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

"Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини сотиб олиш бўйича "Насаф"га расман таклиф билан чиққан эди.

Шаҳбоз Беғамовнинг маълум қилишича, анчадан буён давом этаётган музокаралар бугун муваффақиятли якунланган. Яъни томонлар ўзаро келишувга эришишган.

Расман тасдиқланмаган, аммо бизга етиб келган маълумотларга кўра, "Пахтакор" Одилжон Ҳамробековнинг трансферини 2,5 миллиард эвазига сотиб олмоқда.

Аслида "Насаф" 2019 йилнинг сўнггида шартномаси тугайдиган Ҳамробеков учун 4 миллиард сўраган, "Пахтакор" эса 2 миллиард таклиф этган. Шу боисдан музокаралар узоқ чўзилган. Якунда эса "Пахтакор" "Насаф"ни 2,5 миллиардга кўндиришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, катта эҳтимол билан "Пахтакор" 2,5 миллиард пулга қўшиб Дилшод Раҳматуллаевни ҳам "Насаф"га бериши мумкин. Қайд этиш керакки, Дилшод Раҳматуллаев аввал ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилган ва қаршиликлар сафидан "Пахтакор"га ўтганди.

Маълумот ўрнида, Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнайдиган "Пахтакор" учун бугун ОЧЛда футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун дедлайн, яъни охирги кун. Шу туфайли ҳам "шерлар" бугун Ҳамробеков масаласини тезроқ ҳал этишга киришишди ва якунда келишувга эришишди. Ҳамробековнинг трансфер ҳужжатлари бугун расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Қўшимча сифатида шуни айтиш мумкинки, Ҳамробековнинг хизматларига "Пахтакор"дан ташқари "Навбаҳор" клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ "Насаф"га кўпроқ "Пахтакор"нинг таклифи қизиқарлироқ бўлди.


Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган асли наманганлик бўлган "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одилжон Ҳамробеков 2018 йилда Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Футболчи Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган.

Ҳамробеков 2013 йилдан бошлаб "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Футболчи "Насаф" сафида ички чемпионатда ҳозирга қадар 100 учрашувда майдонга тушган ва 2та гол муаллифига айланган.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика