

Жамоа ўз тарихида бешинчи бор гуруҳдан чиқишга эришди. Сўнгги бор "шерлар" 2010 йилги мавсумда плей-офф босқичига чиқишганди.
"Пахтакор" ОЧЛда икки бор ярим финалда (2003 ва 2004 йиллар), бир марта чорак финалда (2009 йил) ва бир бор нимчорак финалда (2010 йил) ўйнаган.
Маълумот учун, "Пахтакор" 26 сентябрь куни 1/8 финалда Эронинг "Истиқлол" клубига қарши ўйнайди.




