"Пахтакор" 10 киши бўлиб "Нафт Теҳрон"ни мағлуб этди
24 фев 2015 18:25
Янгиликлар
"Пахтакор" 10 киши бўлиб "Нафт Теҳрон"ни мағлуб этди
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Нафт Теҳрон" (Эрон) 2:1 24 февраль 2014. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 8650 мухлис. Гол: Кахи Махарадзе 47, Али Горбани 59, Сергеев 84. Захира: Никита Рибкин, Мурод Ҳолмуҳамедов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Наврўзбек Алимов, Баҳодир Пардаев, Владимир Козак. Огоҳлантиришлар: Воҳид Амирий 41. Четлатиш: Шерзодбек Каримов 48.
Ҳакамлар: Масааки Тома, Наги Тошиюки, Очи Шинжи, Окабе Такуто (барчаси Япония).
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов 65), 11.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (Владимир Козак 56).
"Нафт Теҳрон": 1.Алиризо Беиранванд, 2.Меҳди Шири, 5.Амин Ҳожмуҳаммади, 6.Алиризо Иззати, 9.Воҳид Амири (Бозар Аббос 79), 10.Ғуломризо Ризои (Сиамак Коороши 90), 11.Камолиддин Камйабиниа, 13.Воҳид Ҳамдинежад, 20.Леандро Падовани, 23.Иман Мобали, 31.Али Горбани (Арсалан Моттаҳари 71).
Захира: Воҳид Шейхейвейси, Сиамак Коороши, Ҳусайн Иброҳим, Саид Лотфи, Бозар Аббос, Араш Резаванд, Мортазо Пуралиганжи, Арсалан Моттаҳари.
Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА).
Комиссар: Жуанг Сонг (Хитой).
"Пахтакор" 7 марта Эрон клуби устидан ғалаба қозонди.
Барча-барчани "Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар лигаси 1-тур учрашувдаги ғалабаси билан табриклаймиз!!!
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+3. Рақибнинг сўнгги бурчак тўпи. Палапартиш ҳаракатлар натижасида тўп майдонни тарк этди.
90+1. Ўзгариш. Ризои ўрнига - Короши.
90. Машариповнинг тўп оширишига Сергеев ета олмади.
89. "Нафт"да бурчак тўпи. Лобанов бурчак тўпини бартараф этди.
88. Рақиб футболчиси "Пахтакор" жарима майдончаси ичида Ораховацга қўполлик ишлатди.
86. Рақибнинг хавфли ҳужумини Лобанов бартараф этди.
84. ГООООЛЛЛЛ!!!!! ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!!!!!! КОЗАКНИНГ КУЧЛИ ЗАРБАСИНИ ҚАЙТАРГАН ДАРВОЗАБОН СЕРГЕЕВГА УЛГУРА ОЛМАДИ!
84. Бизникилар учун навбатдаги жарима тўпи. Яна дарвозага зарба беришади шекилли.
Тўп узатилганидан сўнг ҳеч ким тўпни дарвозага тўғирлаб қўя олмади.
82. Бизникиларда яна стандарт. Бу сафар узоқроқдан.
81. Козакнинг зарбаси Регбидагидек осмонга қараб учди.
Бундай жойлардан Миржалол Қосимов гол урар эди, аммо ...
80. Рақиб жарима майдончаси ёнгинасида "Нафт" футболчилари қоида бузди. Жарима тўпини ким тепар экан.
79. Машарипов рақиб майдончасига тўпни ташлаб берди, Сергеевнинг зарбаси жуда ноаниқ.
78. Ўзгариш. Амирий ўрнига Бозар Аббос.
77. Бурчак тўпи ҳам фойдасиз якунланди.
76. Пахтакорчилар қулай имкониятни қўлдан чиқарди, аммо бурчак тўпи ишлаб олишди.
75. Бугун стадионга 8650 нафар мухлис ташриф буюргани эълон қилинди.
"Шерлар"да хафли стандарт. Кримец жарима тўпини осмонга учириб юборди.
73. Мобалининг узоқ масофадан берган зарбасини Лобанов ушлаб олди.
Ўзгариш. Горбани ўрнига Моттаҳари.
71. Мерзляковдан зарба! Аммо ундан олдин ён ҳакам байроқчасини кўтариб бўлган экан!
70. Мана ўша мухлислар.
69. Давронбек Ҳошимов узоқ масофадан рақиб дарвозасига зарба берди, аммо ноаниқ.
66. "Пахтакор"нинг жисмоний тайёргарлиги рақибникидан сустроқ эканлиги билиниб қоляпти. Бунга сабаб, Ўзбекистонда футбол мавсуми бошланмагани бўлса керак.
65. Ўзгариш. Искандеров ўрнига Машарипов.
64. Жалолиддин Машарипов майдонга тушишга тайёр
61. Ўйиндаги устунлик рақиб қўлига ўтган. "Пахтакор" мухлислари эса "Только победа" дея ўз футболчиларини қўллаб турибди.
59. Гол! Али Горбани икки ҳимоячимиз орасидан зарба берди, дарвозабон ҳам тўпни кўрмай қолди!
56. Ўзгариш. Андреев ўрнига Козак майдонга тушди.
55. Рақиб йиқилишлари кўпайиб боряпти. Ҳакам ҳам уларга жарима тўпини беряпти.
53. Сергеевда яхши имконият, аммо у имкониятдан фойдалана олмади!
52. Ҳакамга "раҳмат" айтиб ўйинни кузатишда давом этамиз.
48. Қизил карточка. Тушунарсиз қарор. Шерзодбек Каримов майдонни тарк этяпти.
47. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МАХАРАДЗЕЕЕЕЕ!!!! Шерзодбек Каримовнинг жавоҳирона пасини Кахи голга айлантирди!!! БАРАКАЛЛА АЗАМАТЛАР!!!
46. Мерзляков Меҳди Ширининг рейдини йўққа чиқарди. Воҳид Амирийнинг ён чизиқда жарима майдончасига етказиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этди.
45. Иккинчи бўлим бошланди.
- Бу учрашувни Миржалол Қосимов ва Шуҳрат Мақсудов ҳам майдонда кузатиб боряпти.
Биринчи бўлим якунланди.
46. "Нафт" футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади! ЛОБАНОВДАН СЕЙВ!!!
45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
44. Стадионга йиғилган мухлислар "Пахтакор"ни олға бошлашмоқда. Баъзилар футболчиларнинг исмини айтиб олға деб бақиришмоқда
41. Сариқ карточка. Воҳид Амирий.
38. "Пахтакор"да стандарт. Бурчак тўпи.
37. "Пахтакор"га тахминан 5 мингга яқин мухлис ташриф буюрган. Расмий маълумот учрашувнинг 75 дақиқасида эълон қилинади.
35. Мерзляков чап қанотдан тўпни майдон марказига етказиб берди, аммо тўп ўз манзилигача етиб бормади.
33. "Пахтакор" ҳужумга ўтишга қийналяпти.
32. "Нафт"ни қўллаб қувватлаш учун стадионга тахминан 20 нафар мухлис келган. Уларга алоҳида сектор ажратилган.
31. Меҳди Шири "Пахтакор" жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба берди, аммо бахтимизга бу зарба ноаниқ.
29. Искандеровнинг "ақлли" пасларига жамоадошларининг тезлиги етишмаяпти.
28. "Шерлар"да ҳимоядаги хавфли тўп узатишлар кўпайиб кетяпти.
27. Ҳимояда хатолик, дарвозабонга етказиб берилган тўпга биринчи бўлиб рақиб ҳужумчиси етиб келиши мумкин эди, аммо Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳужумчи эса "Пахтакор" дарвозабонига жароҳат етказиши мумкин эди.
26. Мерзляковнинг чап қанотда етказиб берган тўпи ноаниқ чиқди.
25. "Шерлар" яна қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, аммо Искандеров тўпга ета билмади.
24. Эронликлар бурчак тўпи ишлаб олди.
23. "Нафт" футболчисининг жарима майдончага етказиб берган тўпини пахтакорчилар бир амаллаб қайтариб қолди.
22. Давронбек Ҳошимов ўз қанотида қоида бузди. Рақибда хавфли стандарт.
21. Майдон марказида бизникилар тўпни олиб қўйиб қарши ҳужумга ўтганди, аммо ноаниқ пас ҳужумга нуқта қўйди.
20. "Нафт" жамоасининг ҳужумлари кўпайиб боряпти.
18. Жамшид Искандеров жуссаси кичкина бўлишига қарамай елкама-елка курашларда рақибга имкон бермаяпти.
17. Андреев тўпни майдон марказида рақибдан олиб қўйган эди, аммо қарши ҳужум амалга ошиши учун рақиб ҳалақит қилди.
16. Мухлислар "Пахтакор, Пахтакор" дея майдондаги футболчиларни қўллаб туришибди.
14. Қоида бузиш бўйича ҳисоб 2:1.
11. Ҳимоячиларимизга "БАЛЛИ"!!! Улар қоидани бузмай бир неча маротаба рақибдан тўпни олиб қўйяпти.
10. "Пахтакор" аста-секинлик билан ўйиндаги устунликни ўз томонига оғдиряпти.
6. "Нафт"нинг илк ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф қилди.
5. Давронбек Ҳошимов жуда фаол ҳаракат қиляпти.
3. Пахтакорчилар майдоннинг барча чизиғида фаол.
1. ЗАРБА!!!!!!!!!!!!!!! Тўп дарвоза тўсинига тегди, қайтган тўпни яна бир бор футболчиларимиз дарвозага йўллашга уриниб кўрди. Дарвозабон бир амаллаб тўпни ушлаб қолди. Игорь Сергеев зарбасига куч етишмади. Қойил "Пахтакор".
0. Учрашув бошланди.
- "Пахтакор"да бугун Махарадзе сардор.
- Иккала жамоа ҳам майдонга чиқиб келяпти.
- Ҳозиргина яна янги хабар келди, "Нафт Теҳрон" ОЧЛ дебютанти бўлганлиги учун бироз ҳаяжондалиги билиниб қолди. Улар захира таркибига дарвозабон Воҳид Шейхейвейсини қўшишди.
- Айни пайтда Тошкентда 3 даража иссиқ. Намлик 93 фоиз. 16 км/соат тезликда шамол эсмоқда
- Маълумотларга кўра, рақиб захирасида дарвозабон йўқ экан.
- Айни дамда "Пахтакор" Марказий стадионига 2 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган.
- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. 2015 йил Ўзбекистон халқаро футбол мавсумини "Бунёдкор" ғалаба билан бошлаб берди. Бугун "Пахтакор" ушбу байрамни давом эттиради деб умид қиламиз. Бир неча дақиқалардан сўнг "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашуви бошланади.
Фикрлар