Павар "Бавария"дан кетишни истайди
30 май 2023 21:23
Янгиликлар
Павар "Бавария"дан кетишни истайди
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар клуб раҳбариятига жамоадан кетиш истаги борлигини маълум қилган.
2018 йили Франция термаси билан жаҳон чемпиони бўлган футболчининг Мюнхен клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор ва у буни узайтиришни режа қилмаяпти. Ўз навбатида "Бавария" ҳам келаси йили жамоадан текинга кетиши мумкин бўлган футболчини ёзда сотиб юбориши мумкин.
Паварга айни дамда бир қанча клублар қизиқиш билдирмоқда. Улардан "Барселона" фаворит бўлиб турибди.
Ушбу мавсумда Павар "Бавария" таркибида Бундеслиганинг 30 ўйинида 4 гол ва 1 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар