Пауло Дибаланинг коронавирусга топширган тўртинчи тести ҳам ижобий чиқди
29 апр 2020 11:34
Янгиликлар
Пауло Дибаланинг коронавирусга топширган тўртинчи тести ҳам ижобий чиқди
Аргентиналик футболчи касалликдан қутула олмаяпти.
"Ювентус" форварди Пауло Дибала ҳали ҳам тўлиқ соғлом ҳолатда эмас. Футболчининг коронавирус учун топширган тўртинчи тести ҳам ижобий чиқди.
Дибала - А Серияда бундай муаммога учраётган ягона футболчи эмас. "Аталанта" дарвозабони Марко Спортьелло ҳам бу касалликдан қутула олмаяпти.
Дибала коронавирусга илк бор 21 март куни ижобий тест топширган эди. Футболчи бир ҳафта ўтгач, анча яхшиланганини ва аломатлар ортиқ безовта қилмаётганини билдирганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар