Пау Торрес фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин

Alisher
25 июл 2022
"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес фаолиятини Лондоннинг "Челси" клубида давом эттириши мумкин.

"Челси" клубдан ёзда Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен кетгани сабаб марказий ҳимояни кучайтиришга муҳтож.

Бу роль учун номзодлардан бири Торресдир.

Футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Calcio Mercato Web