Патрис Эвра: МЮ Фергюсондан кейин нечта мураббийни ишдан бўшатди?
05 окт 2020 19:26
Янгиликлар
Патрис Эвра: МЮ Фергюсондан кейин нечта мураббийни ишдан бўшатди?
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра клуб сиёсатини танқид қилди.
"Мен бу мавсумдан ҳеч нарса кутмаяпман. Жуда хафаман, шу жумладан, мураббий учун ҳам. энди ҳамма у ҳақида гапиради, Сульшер навбатдагиси (кетадиганларнинг) бўлади. Бошқарув ҳақида нима дейиш мумкин?
Фергюсондан кейин ҳар йили нечта мураббий ишдан бўшатилди?
Ҳар гал клуб трансферлар учун нотўғри маблағ сарфлашда давом этяпти. Шу тўғри ечимми?", – деди Эвра.
Маълумот учун, Сульшер – Алекс Фергюсон кетганидан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган 5-мураббий. Норвегиялик мутахассисга қадар клубни Дэвид Мойес, Райан Гиггз, Луи ван Гал ҳамда Жозе Моуринью бошқарган.
Фикрлар