

"Мен бу мавсумдан ҳеч нарса кутмаяпман. Жуда хафаман, шу жумладан, мураббий учун ҳам. энди ҳамма у ҳақида гапиради, Сульшер навбатдагиси (кетадиганларнинг) бўлади. Бошқарув ҳақида нима дейиш мумкин?
Фергюсондан кейин ҳар йили нечта мураббий ишдан бўшатилди?
Ҳар гал клуб трансферлар учун нотўғри маблағ сарфлашда давом этяпти. Шу тўғри ечимми?", – деди Эвра.

Маълумот учун, Сульшер – Алекс Фергюсон кетганидан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқараётган 5-мураббий. Норвегиялик мутахассисга қадар клубни Дэвид Мойес, Райан Гиггз, Луи ван Гал ҳамда Жозе Моуринью бошқарган.



