“Ницца” бош мурабийи Патрик Виейра Лига 1 доирасида “Амен” устидан эришилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Уч очкони қўлга киритганимиздан жуда ҳам бахтлиман. Охир-оқибат мувозанатни топишга муваффақ бўлдик. Балотелли захирага олинганидан норози. У ҳар доим норози. Биз бу ҳақда у билан гаплашамиз”,—деди Виейра.