

Маълум бўлишича, 26 ёшли ҳужумчига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо бразилиялик Лондон клубида ўйнамоқчи. Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" Пато борасида "Коринтианс" билан келишувга эришди ва қизиллар бу трансфер учун 15 млн. евро тўлашга тайёр. "Милан" собиқ ҳужумчисининг Сан-Паулу клуби билан шартномаси шу йилнинг декабрь ойида якунига етади.
Пато Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида 33 учрашувда 10 та гол уришга муваффақ бўлди.



