

31 ёшли ўйинчининг "Рома" томонидан трансферга қўйилгани ҳақида хабарлар бор ва у "Зенит"га ўтиши мумкин.
Аргентиналик футболчи Италия пойтахтида доимий даражасини намойиш эта олмади ва унинг битим якунига қадар (2023 йилнинг ёзи) Римда қолиши сўроқ остида.
Хавьер Пасторе ўтган мавсум А Серия доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 8 миллион еврога баҳолаган.


