Пасторе ПСЖ мегатрансферининг бир қисмига айланмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
22 авг 2017
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторенинг таъкидлашича, у "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Париж клубига ўтиш келишувининг бир қисмига айланмоқчи эмас.

"Бундай бўлмайди. Мен учун асосийси - майдонга тушиш, менга доим ишонишлари. Хафа бўлаётганим йўқ. Асосий таркиб учун рақобатга бардош беришим кераклигини биламан. Менда ўйин амалиёти бўлиши ҳақида ўйлашим лозим. ПСЖда ўйнаш учун маҳоратим етарли деб ўйлайман" - дейди Пасторе.

Жорий мавсум Пасторе Франция чемпионатининг 3 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

"ПСЖ" трансфер учун яна 220 миллион евро ишлатмоқчи

«Монако» Мбаппе учун 200 млн евро сўрамоқда, ПСЖ 155 млн бермоқчи


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal