

"Канонирлар" хавбеки Томас Парти 23-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Бу 28 ёшли футболчи учун "Арсенал" таркибидаги илк гол бўлди.
Ганалик футболчи клуб сафидаги барча мусобақалардаги 40-ўйинида гол уришга эришди.
"Арсенал" Партини Мадриднинг "Атлетико" клубидан бир йил олдин 50 млн еврога харид қилган эди.



