UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  3 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7

Париж-2024 саралаш ўйинлари олдидан ЎФА аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди (+тақвим) Янгиликлар

Париж-2024 саралаш ўйинлари олдидан ЎФА аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди (+тақвим)

Айни кунларда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Вакилларимиз апрелm ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичида доирасида Иордания, Тимор Лесте ва Бутан жамоаларига қарши учрашув ўтказади.

ЎФА раҳбарияти жамоанинг машғулотларига бориб, бош мураббий Мидори Ҳонда билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Аёллар термаси олдига ҳам катта вазифалар белгиланганини айтиб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди. Футболчилар билан суҳбатда жамоавий аҳиллик ва бирдамлик кўрсатган ҳолда Олимпиада ҳамда Жаҳон чемпионати йўлида тинмай меҳнат қилиш кераклиги айтилди. Учрашув якунида Равшан Ирматов бўлажак ўйинларда жамоага омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз иштирокидаги Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси саралаш босқичи “А” гуруҳидан ўрин учрашувлар Ўзбекистонда ўтказилади. Баҳслар 5, 8 ҳамда 11-апрел кунлари бўлиб ўтади.

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Тимор Лесте – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика