Паратичи: "Манжукич борасида бизда ажойиб таклиф бор"

Mirjalol Normatov
15 сен 2019, 18:18
"Ювентус" директори Фабио Паратичининг айтишига кўра, ҳужумчи Марио Манжукич жамоани тарк этиши кутилмоқда.

"Манжукични сотиш борасида бизда ажойиб таклиф бор. Гап Қатардан бўлаётган саҳиёна пуллар ҳақида кетмоқда", - дея иқтибос келтиради "Football Italia".

Олдинроқ Манжукичнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ ҳозирча Қатардан айнан қайси жамоа 33 ёшли хорватияликни сотиб олиши сир тутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia