

"Il Messaggero" хабарига кўра, раҳбарият айни дамда клубнинг янги эгалари борасида музокаралар олиб бормоқда.
Қайд этилишича, "Рома"ни катта эҳтимол билан Американинг "The Friedkin Group" компанияси сотиб олишга яқин турибди. Римликларга шунингдек, ПСЖга эгалик қиладиган "Qatar Sport Investments" компанияси ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, "Рома"ни яна бир неча йирик компаниялар сотиб олишга тайёр турибди. Булар: "Mubadala Development Company" ва "Adia" компаниялари.



