

"Палмейрас" "Атлетико Минейро" билан жавоб ўйинида дуранг (1:1) ўйнай олди. Мезбонлардан голга Варгас, меҳмонлардан эса Дуду муаллифлик қилди.
Биринчи ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Шундай экан, Жанубий Америкада бекор қилинмаган меҳмон голи қоидасига кўра "Палмейрас" финалга йўл олди.
Иккинчи финалчи "Барселона" (Эквадор) - "Фламенго" (Бразилия) жуфтлигида маълум бўлади.



